UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  1 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  4 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  3 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  5 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  38 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  6 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  2 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4 17:18Ўзбекистон КХДРга қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  25 17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  11

Регламентда ўзгаришлар Янгиликлар

Регламентда ўзгаришлар

Теглар :  РегламентПФЛ
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2016 йилги мавсум учун янги Регламент ишлаб чиқди.

“Ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари” ўртасидаги мусобақалар учун ишлаб чиқилган мазкур Регламентга бир қатор янги қоидалар ва ўзгартиришлар киритилди. Биз бугун Регламентга киритилган янги қоидалар ва ўзгаришларнинг эътиборга моликлари билан таништирамиз.
Келинг, аввал ПФЛ ишлаб чиққан Регламент нечта бўлимдан иборат эканлиги ҳақида маълумот берсак. Чунки қуйида бу орқали ўзгаришлар қайси бўлимларда амалга ошириш мумкинлигини билиб олиш мумкин бўлади. Олдинга ўтиб айтиш мумкин, худди аввалги йилларда бўлгани каби, 2016 йил учун ишлаб чиқилган Регламент ҳам 19 бўлимдан иборат бўлди. Бўлимларнинг номланишида ҳам деярли ўзгаришлар йўқ.

БЎЛИМЛАР
1.  Мақсад ва вазифалар
2.  Мусобақа ташкилотчиси
3.  Футбол клубларига қўйиладиган талаблар
4.  Иштирокчилар ва мусобақа ўтказиш шартлари
5.  Мусобақани ўтказиш жойи
6.  Ҳужжатлар ва уларни тўлдириш тартиби
7.  Молиявий масалалар
8.  Вилоят федерацияларининг, футбол клубларининг ва футболчиларнинг мажбуриятлари
9.  Мусобақадаги ҳакамлик
10. Мусобақа назоратчилари ва ЎзПФЛ вакили
11. ЎзПФЛ вакили
12. Ғолибларни аниқлаш
13. Ўзбекистон Кубоги – 2016 ҳақида
14. Иккинчи лига мусобақасининг иккинчи босқичини ўтказиш тартиби
15. Мусобақа ғолибларини аниқлаш
16. Шикоятлар. Ҳакамларнинг қарорига эътироз
17. ЎФФ қошидаги "Келишилган ўйинларга қарши курашиш" қўмитаси Низоми
18. ЎФФ аппеляцион қўмитасининг Низоми
19. Техник Регламент


ЎЗГАРИШЛАР
Аввал
3.16. Жисмоний шахс икки ёки ундан ортиқ клубнинг овоз бериш ҳуқуқини берувчи акциясига эга бўлиш мумкин эмас.
Ҳозир
3.16. Ҳеч бир жисмоний ёки юридик шахс, клуб бошқаруви, маъмурият ёки фаолиятида бевосита ва билвосита:
а) бир вақтнинг ўзида битта мусобақада иштирок этадиган иккита клубнинг қимматли қоғозларини, акцияларининг эгаси бўла олмайди;
б) бир вақтнинг ўзида битта мусобақада иштирок этадиган иккита клубнинг овоз бериш имкониятини берувчи акционери бўла олмайди;
в) бир вақтнинг ўзида битта мусобақада иштирок этадиган иккита клубнинг ходимларини, бошқарув органи ва маъмуриятини ишдан бўшатиб, ишга жойлаштира олмайди;
г) бир клубнинг акционери бўлган инсон бир вақтнинг ўзида битта мусобақада иштирок этадиган иккита клубнинг акционери, ягона бошқарувчиси аъзоси бўла олмайди;
д) бир вақтнинг ўзида битта мусобақада иштирок этадиган иккита клуб аъзоси бўла олмайди;
е) бир вақтнинг ўзида битта мусобақада иштирок этадиган иккита клубнинг маъмуриятида, бошқарув органида ишлай олмайди;
ж) клуб бошқарув тизимида ҳеч қандай мавқеига эга эмас;
з) айнан шу мусобақа иштирокчиси бўлган бошқа бир клубнинг бошқарув тизими, маъмурияти ёки спорт фаолиятига бириктирилиши мумкин эмас.

Аввал
4.8. Ўзбекистон Биринчилигининг 2015 йилги мавсумида 2-ўринни қўлга киритган жамоа олий лигада 15-поғонадан жой олган клуб билан (бетараф майдонда) ўтиш ўйинида майдонга тушади.
Ҳозир
4.8. Ўзбекистон Биринчилигининг 2016 йилги мавсумида 2-ўринни қўлга киритган (олий лига фарм-клубларидан ташқари) жамоа олий лигада 15-поғонадан жой олган клуб билан (қўшимча Низом асосида, бетараф майдонда) ўтиш ўйинида майдонга тушади.
- Ўзбекистон Биринчилигининг 2016 йилги мавсумини турнир жадвалининг 17-, 18-ўринларида якунлаган клублар Ўзбекистон Биринчилигининг 2017 йилги мавсумида иштирок этишдан маҳрум бўлади.

Аввал
4.13. Олий ва биринчи лига клубларининг футбол мактаблари иккита ёш тоифасида Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этади:
- Катта ёшлилар – 1999-2000 йилларда ва ундан кейин туғилганлар;
- Кичик ёшлилар – 2001-2002 йилларда ва ундан кейин туғилганлар;
Ҳозир
4.13. Олий ва биринчи лига клубларининг футбол мактаблари учта ёш тоифасида Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этади:
- Катта ёшлилар – 1998-1999 йилларда ва ундан кейин туғилганлар;
- Ўрта ёшлилар – 2000-2001 йилларда ва ундан кейин туғилганлар;
- Кичик ёшлилар – 2002-2003 йилларда ва ундан кейин туғилганлар;

Аввал
4.15. Учрашув қайдномасини фақатгина жамоа бошлиғи, бош мураббий ёки катта мураббий тўлдириши ва имзо қўйиши мумкин. Ёшлар Биринчилигида қайдномани жамоа мураббийи, жавобгар расмий тўлдириши ва имзо қўйиши мумкин.
Ҳозир
4.15. Учрашув қайдномасини фақатгина жамоа бошлиғи, бош мураббий ёки катта мураббий (қайдномадан ўрин олган расмий шахс) тўлдириши ва имзо қўйиши мумкин. Ёшлар Биринчилигида қайдномани жамоа мураббийи, жавобгар расмий тўлдириши ва имзо қўйиши мумкин (қайдномадан жой олган расмий шахс).

Аввал
4.29.  Олий лига жамоаларининг асосий таркиб футболчиларини либосининг орқа-юқори қисмида 7,5 см ўлчамда ўйинчининг лицензиясидаги фамилияси ҳамда персонал рақами ёзилиши керак;
Ҳозир
4.29.  Олий лига жамоаларининг футболчиларини либосининг орқа-юқори қисмида 7,5 см ўлчамда ўйинчининг лицензиясидаги фамилияси ҳамда персонал рақами ёзилиши керак;



Аввал
5.3. Мезбон жамоа ва стадион раҳбарияти учрашув учун қуйидагиларни тайёрлаб қўйиши шарт:
- учрашув вақтида стадионда бўлиши керак бўлган тез тиббий ёрдам (имконият бўлса, реанимацион автомобиль) ва ўт ўчириш машинаси ўйин бошланишидан 30 дақиқа аввал етиб келиши лозим;
Ҳозир
5.3.
- учрашув вақтида стадионда бўлиши керак бўлган тез тиббий ёрдам (имконият бўлса, реанимацион автомобиль) ва ўт ўчириш машинаси (мухлислар сони 100 нафардан ошса) ўйин бошланишидан 30 дақиқа аввал етиб келиши лозим;

Аввал
Йўқ
Ҳозир
6.3 Легионер (Ўзбекистон фуқароси бўлмаган) дарвозабонни жамоа рўйхатини киритиш таъқиқланади;

Аввал
6.13 Давралар оралиғидаги трансфер ойнаси 16 июль – 15 август кунлари очиқ бўлади.
Ҳозир
6.13 Давралар оралиғидаги трансфер ойнаси 11 июль – 8 август кунлари очиқ бўлади.

Аввал
7.2 Олий лига клублари учун бадал пули 110 000 000 сўм.
Ҳозир
7.2 Олий лига клублари учун бадал пули 150 000 000 сўм.


Ҳозир
7,5. Олий лига ва ёшлар биринчилигида ишлайдиган ҳакамларнинг ҳар бир ўйинни бошқаргани учун оладиган пул миқдори оширилмаган. Фақатгина Ўзбекистон Кубоги ва биринчи лига мусобақасида фаолият кўрсатадиган ҳакамларга тўланадиган сумманинг миқдори бироз кўтарилган. Бунга жадвалда гувоҳ бўлишингиз мумкин.



Аввал
8.5
а)  Бош мураббийнинг йиллик тайёргарлик иш режаси ЎФФнинг техник қўмитасига тақдим қилинади;
Ҳозир
8.5
а)  Бош мураббийнинг йиллик ва ярим йиллик тайёргарлик иш режаси ЎФФнинг техник қўмитаси томонидан тасдиқланади;
Аввал   
Йўқ
Ҳозир
15.2 Агар чемпион номи муддатидан аввал аниқланса, тақдирлаш мавсум якунланганидан сўнг ўтказилади.

Аввал
16.2. Кўриб чиқишга қабул қилинмайди:
- ўз вақтида берилмаган шикоятлар;
- учрашув қайдномасига киритилмаган шикоятлар;
- ҳакамларнинг савияси учун шикоятлар;
- Шикоят хати учун тўланган тўлов маълумотномаси бўлмаса шикоятлар қабул қилинмайди.
Шикоят хатида нима учун шикоят берилаётганининг сабаблари аниқ ва тўлиқ кўрсатилган бўлиши керак (яъни, Регламент ёки футбол қоидалари бузилганлиги тўғрисида).
Ҳозир
16.2. Кўриб чиқишга қабул қилинмайди:
- ўз вақтида берилмаган шикоятлар, эътирозлар;
- учрашув қайдномасига киритилмаган шикоятлар;
- ҳакамларнинг савияси учун шикоятлар;
- ҳакам қониқарсиз баҳо олмагани учун эътироз;
- Шикоятлар, эътирозлар учун тўланган тўлов маълумотномаси 48 соат ичида тақдим қилинмаса қабул қилинмайди.
Шикоят хатида нима учун шикоят берилаётганининг сабаблари аниқ ва тўлиқ кўрсатилган бўлиши керак (яъни, Регламент ёки футбол қоидалари бузилганлиги тўғрисида).

Аввал
16.11. Қуйидаги ҳолатлар тўловлар қайтарилишига кифоя:
Шикоят ва эътироз хатида келтирилган фактлар тан олинса, Регламент бузилгани исботланса.
Агар клуб шикоят ва эътироз хатини 72 соат ичида қайтариб олса, жамоага нисбатан ҳеч қандай чора қўлланилмайди ва пул қайтариб берилади.
Ўйин қайдномасида ҳакамлар устидан эътироз бўлса, кейинроқ клуб бу эътирозни қайтариб олса ёки видео лавҳалар билан "рапорт" тақдим қилмаса, 1 000 000 сўм миқдорида жаримага тортилади.
Ҳозир
16.11. Қуйидаги ҳолатлар тўловлар қайтарилишига кифоя:
Шикоят ва эътироз хатида келтирилган фактлар тан олинса, Регламент бузилгани исботланса.
Агар клуб шикоят ва эътироз хатини 48 соат ичида қайтариб олса, жамоага нисбатан ҳеч қандай чора қўлланилмайди ва пул қайтариб берилади.
Ўйин қайдномасида ҳакамлар устидан эътироз бўлса, кейинроқ клуб бу борада ЎзПФЛга ҳеч қандай маълумот тақдим қилмаса, Регламентнинг 16.3 бандига мувофиқ 3 миллион сўм миқдорида жаримага тортилади.



Аввал
Йўқ
Ҳозир
19.18 Клуб матбуот котиби сафар учрашувларида ва матбуот анжуманида қатнашиши керак.

Аввал
Йўқ
Ҳозир
19.22. Олий лига матбуот котиблари уй учрашуви ҳисоботини (қайднома нусхаси, фото ва ҳоказо) ПФЛ расмий электрон почтасига жўнатиши керак.

Фурқатбек НИШОНОВ

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика