UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  0 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  1 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  4 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  9 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3

ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди Янгиликлар

ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди

Кеча, 20 октябрь куни Ўзбекистон профессионал футбол клублари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда 2026 йилги мавсум юзасидан бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Айни вақтда Ўзбекистонда ОФК лицензиясига эга чиққан 17 та клуб мавжуд. Уларнинг 16 таси Суперлига иштирокчилари ҳисобланади. Про лига клублари орасидан фақатгина "Локомотив" лицензиялаш талабларини бажара олган. Шундан келиб чиқиб, Лига учрашувни улар иштирокида ташкил этди.

Бир ҳафта муқаддам Лига проф клубларга “Суперлига регламенти-2026” лойиҳасини тақдим этганди. Унда бир қатор сезиларли қўшимчалар назарда тутилган. Кечаги учрашувда бу ҳақда юзасидан фикр алмашилди. Тахминан 4 соат давом этган йиғилиш давомида Лига ва клублар бир қатор масалаларда келишувларга эришди, эндиликда регламентдаги айрим масалалар Ассоциация иштирокида кўриб чиқилади ва шундан кейин унинг якуний варианти тасдиқланади.

Қуйида учрашувдан ўрин олган мавзулар билан танишиш мумкин:  


• Суперлига-2026 тақвими; 

• Суперлига қуръасининг янги механизми; 

• Суперлига стадионларида VAR марказларини ташкил этиш масаласи; 

• Суперлига стадионларини парваришлаш ва уларга техника жалб этиш масаласи; 

• Суперлига клублари қошидаги футбол мактаблари масаласи; 

• Суперлига клублари тарбияланувчиларини рўйхатдан ўтказиш масаласи; 

• Суперлига клублари футболчиларининг майдондаги ҳаракати ва физиологик ҳолатини таҳлил қилувчи компаниялар билан ишлаш масаласи;

• Суперлига ўйинлари интенсивлигини ошириш, антифутбол ҳолатларига қарши курашиш ва тоза ўйин вақтида сезиларли ўзгаришларга эришиш масаласи;

• Суперлига телетрансляцияси масаласи; 

• Тартиб-интизом қўмитаси масаласи; 

• Стадионлар бўйича ишчи гуруҳ масаласи; 

• “Суперлига регламенти” юзасидан муҳокама.

Йиғилишда муҳокама қилинган мавзулар тўлиқ баёнлаштирилади ва Лига унда қабул қилинган қарорлар, жиддий муҳокамаларга сабаб бўлган мавзуларни конкретлаштириш устида ишлайди. Бу бўйича ҳар қандай янгилик Лига саҳифаларидан ўрин олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
21 окт 13:05:58
Ўзбек футболининг муҳлиси
Бу январда ўтказилса маъқулмиди, ҳар холда чемпионат ҳали давом этяпти
   
21 окт 12:40:41
Dilmurod Yusupov
Tugfi
-1   
21 окт 15:15:52
Туйгун
Faxriddin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Унда пахтакорни кандай килиб чемпион килиш масаласи куриб чикилди.
Пахтакорни кандай киб чемпионликни ёки кубок олиб бериш масаласи
-1   
21 окт 13:01:00
Faxriddin
Унда пахтакорни кандай килиб чемпион килиш масаласи куриб чикилди.
-2   
21 окт 12:31:36
Muzaffarxon Hoshimiy
14 talik yaxshiroq edi har holda raqobat ancha kuchli edi oxirgi orindagilar ham yaxshi kurashardi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика