Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"
24 дек 2025 22:36
Янгиликлар
Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"
"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсонинг нима учун "оқ кийимлилар" кийиниш хонасини назорат қилиши қийинлигини тушунтириб берди.
"Уларнинг барчаси [ўйинчилар] жуда иқтидорли. Ҳар бири ўйинларда иштирок этишга муносиб. Ҳаммаси ўйнаши керак деб ўйлайди. Ҳар бири ўзига хос фарқ яратиши лозим. Уларнинг ҳар бири 50 миллион евро туради, барчаси ўз миллий терма жамоаларида ўйнайди. Шубҳасиз, буни бошқариш энг қийин вазифа бўлса керак, Алонсога қийин." - дея Фабрегаснинг сўзларини DAZN манбасига таяниб Marca келтирмоқда.
Ҳозирги вақтда "Реал" Испания чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсуми турнир жадвалида иккинчи ўринда турибди. Жамоа 18 турдан сўнг 42 очко тўплаган. Биринчи ўриндаги "Барселона" эса худди шунча ўйинда 46 очко йиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар