UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  0 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  8 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  6 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11

Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади Янгиликлар

Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади

Август ойидан Ўзбекистон Суперлигасида иккинчи давра старт олади.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, иккинчи даврадан эътиборан катта эҳтимол билан водийдаги Суперлига ўйинлари ПФЛ харид қилган камералар ёрдамида телетрансляция қилинади.

Айни вақтда профессионал камералар сони 4 та бўлиб, тез орада 2 та яна камера етиб келади. 

ПФЛ, шунингдек, Ўзбекистондаги мавжуд бўлган 4 та ВАР техникасининг (3 таси ЎзФҲМда ва  1 таси Термизда) ҳар бирига 2 тадан умумий 8 та камера сотиб олган. Мазкур камералар мавсум давомида ВАР техникаси билан ёнма-ён юради. Шундан келиб чиқилса, тез орада водийдаги футбол учрашувлари умумий ҳисобда 8 та камера орқали эфирга чиқарилиши мумкин. Бунга қадар МТРК аксар ўйинлар учун 4 та камера жалб қилаётганди. 

Шунингдек, айни вақтда Урганчдаги стадионга ҳам ВАР техникаси ўрнатилган бўлиб, ПФЛ унинг ёнига ҳам қўшимча 2 та камера сотиб олади. 

Маълумот учун, Қарши ва Ғузордаги футбол учрашувлари "Насаф" футбол клубига тегишли камералар ёрдамида телетрансляция қилинади. "Насаф" ва ПФЛ ўзаро ҳамкорликда МТРК учун тайёр сигнал тақдим этиб келмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика