UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  0 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  0 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  2 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  1 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  1 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  2 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  23

"Реал"дагиларнинг фикрича, Испанияда ВАР "Барса"га ён босади Янгиликлар

"Реал"дагиларнинг фикрича, Испанияда ВАР "Барса"га ён босади

"Реал" вакилларининг фикрига кўра, Испанияда ВАР кўпроқ "Барселона" фойдасига қарор чиқаради.

Маълумотларга кўра, "Реал"дагилар чемпионлик учун курашда "Барселона"га мағлуб бўлишганини тушинган. Бунга асосий сабаб сифатида жамоа таркиби етарли даражада кучайтирилмагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

"Реал" раҳбарияти ВАРга бўлган ишончни анча олдин йўқотганди. Уларнинг фикрича, бу тизим турнирга таъсир ўтказмоқда. "Реал"дагиларнинг фикрича, жорий мавсум ВАР чиқарган қарорлар "Барселона" фойдасига ишламоқда. "Негрейра иши" бўйича маълум бўлаётган инфолар "Мадрид"дагиларнинг бу фикрини янада тасдиқлаб бормоқда.

Мисол сифатида "Барселона" ҳамда "Валенсия" ўртасида ўтказилган баҳсдаги вазит келтирилган. Ўша ўйинда ҳакамлар 86-дақиқада Каталония клуби жарима майдончаси ичида Франк Кесси ҳамда Франсиско Перес ўртасидаги контактни кўриб чиқишмаган. Бундан ташқари "Атлетик"нинг "Барселона"га урган голи бекор бўлиши ҳам ВАРдагиларнинг хатоси дейилмоқда.

"Реал"дагилар кеча бўлиб ўтган "Барселона"га қарши баҳсда икки вазиятда ВАРдан норози бўлишди. Биринчиси - Марко Асенсионинг голи бекор бўлганидан, иккинчиси - Гавининг Себальосга ишлатган фолидан. "Барселона" ярим ҳимоячиси тўпсиз турган футболчига ҳужум қилган. Гап бош ҳакам қарорлари ҳақида эмас, ВАРда ишлаган реферилар ҳақида кетмоқда.

"Қироллик клуби"дагиларнинг фикрича, бундай воқеалар Чемпионлар лигасида содир бўлаётгани йўқ. ЛаЛига ва Чемпионлар лигасидаги ҳакамлар иши фарқ қилади. "Бу фактлар, сўзлар эмас" - деди "Реал"даги манбалардан бири.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика