UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  0 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5

"Рахат Жапаров билан келишамиз" — "Бухоро" раҳбари Янгиликлар

"Рахат Жапаров билан келишамиз" — "Бухоро" раҳбари

Усмон Тошев "Бухоро"ни тарк этиб, ЎФА терма жамолар бўлимига ўтиб кетганидан кейин 26 ноябрь куни клуб бош директори лавозимига Қодиров Ўткир Олимович тайинланган эди.

Биз у киши билан боғланиб, жамоа ҳақида баъзи саволларга жавоб олдик.


— "Бухоро" жамоасини қабул қилгунга қадар қаерда фаолият юритган эдингиз?

— Мен бунга қадар Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида ишлаганман. Энди клуб тизимида ишлаш насиб қилди. Ўзим футболни жуда ҳам яхши кўраман, янгиликлардан ҳар доим бохабарман.

— Нима учун жамоанинг номи "Нурафшон"га ўзгартирилмади?

— Клубга келишимиз билан мухлисларнинг бу борадаги фикрларига қизиқдик. Махсус сўровнама ташкил қилдик. Унда жамоа ишқибозларининг кўпчилик қисми "Бухоро" номи сақланиб қолишини ёқлади. Шундан кейин фахрийлар ва жамоа раҳбарияти билан муҳокама қилган ҳолда "Бухоро" номини ҳозирча сақлаб туриш фикрида тўхталдик.

— Жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва келаси мавсумга қўйиладиган мақсад ҳақида...

— Бугунги "Бухоро"нинг анчагина қарзи бор. Бу борада амалий ишлар олиб бориляпти. Келаси йилга асосий режамиз Суперлигага қайтиш бўлади. Шу туфайли жамоа раҳбарияти ва таъсисчилари билан келишган ҳолда Ҳаким Фузайловни таклиф қилдик. Биз мазку мутахассисга ишонамиз.

— 2021 йилги таркиб сақланиб қоладими? Шавкат Саломов, Санъат Шихов сингари тажрибали футболчилар билан бу борада гаплашилдими?

— Таркиб масаласи кўпроқ мураббийнинг хоҳишига боғлиқ. Лекин, бир қатор ўйинчилар билан узоқ муддатли шартномамиз бор. Шавкат ва Санъат билан алоқаларамиз яхши. Биласиз, Саломов Бухоро халқининг энг севимли ўйинчиларидан ҳисобланади. Ўйлашимча, улар ҳам биз билан ишлашга қарши бўлмаса керак.

— Ниҳоят, стадион масаласини тартибга соладиган пайт келдими? "Бухоро" 2 йилдан бери ўз уйида ўйнай олмаяпти.

— Албатта, клубга келганимизда бизни 2 масала ташвишга солаётган эди: мураббий ва стадион. Улардан бирини ҳал қилдик. Ўйингоҳ масаласи айни пайтда фақат бизни эмас, вилоят раҳбарларини ҳам ўйлантирмоқда. Насиб бўлса, 2022 йилги мавсумни Ғиждувонда эмас, Бухоро шаҳрида бошлаймиз.

— ФИФА Рахат Жапаров масаласида "Бухоро"га хат юборган эди. Бу иш айни пайтда қайси босқичда?

— Ҳа, бу борада хат олдик. Туркманистонлик легионер билан шартномани Усмон Тошев бекор қилган экан. Фақат клуб унинг 2 ойлик маошини кўрсатилган муддатдан 4 кун кейин тўлаб берган. Биласиз, биз шахсий жамоа эмасмиз. Ҳомий маблағни ўтказишда бироз кечиккан. Жапаров эса шартномадаги банддан фойдаланиб, йил охиригача бўлган ойлигини ундириб олмоқчи. Биз бу масалани ЎзПФЛ билан маслаҳатляпмиз, тез орада Рахат билан боғланиб, келишишга уриниб кўрамиз.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика