UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  0 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  0 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  1 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  2 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  21 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  1 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  16

Расмий хабар: Максим Шацких - "Пахтакор" бош мураббийи! Янгиликлар

Расмий хабар: Максим Шацких - "Пахтакор" бош мураббийи!

"Пахтакор" асосий жамоаси бош мураббийи сифатида Максим Шацких билан келишувга эришилди.

Футболчилик фаолиятида Киевнинг "Динамо" клубидаги ажойиб ва сермаҳсул ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Шацких кейинчалик мураббийлик ишини ҳам ушбу клубда бошлади. Академия жамоаларидан кейин асосий жамоа мураббийлар штабида фаолият юритди. Кейинчалик Россиянинг "Ротор" клубида ишлади. Июнь ойидан бери у "Пахтакор"да спорт директори сифатида ишлаб келаётганди. Бугун "Пахтакор" футбол клуби ва Максим Шацких ўртасида уч йиллик шартномага имзо чекилди. Валерий Лобановский сингари мутахассис қўл остида "Динамо" Киевда ўйнаган Шацких замонавий футбол билимларини яхши ўзлаштирган. У катта клубда академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни иқтидорларнинг тизим асосида босиб ўтишига ёрдамлашган, ёш ва юқори салоҳиятли футболчиларни тажрибали ўйинчилар билан уйғунлаштирган ҳолда ишлашни яхши ўзлаштирган. Максим Александрович "Пахтакор" билан кўплаб ғалабаларга эришади деб умид қиламиз. Уч йиллик шартнома муддати ҳам клубнинг Шацких билан режалари улканлигини кўрсатади.

Жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида украиналик Виталий Шпанюк таклиф этилди. 51 ёшли мутахассис фаолияти давомида Украинанинг "Кремень", "Арсенал", "Славутич", "Карпати", "Львов", "Ворскла" ва ЛНЗ, Россиянинг "Анжи", "Ротор", Грузиянинг "Динамо" Тбилиси клубларида ишлаган. Шунингдек, уч ярим йил давомида Украина миллий терма жамоасида ишлаган.

Шацкихга ёрдамчи сифатида Вячеслав Беляев ишлайди. У Украинанинг "Таврия", "Металлист", Грузиянинг "Динамо" (Тбилиси) ва Россиянинг "Ротор" клубларида фаолият юритган. Маҳаллий мутахассислардан Денис Иванков (дарвозабонлар мураббийи), Камолиддин Тожиев (таҳлилчи) ва Юрий Сиянов (жисмоний тайёргарлик) Шацкихга ёрдам беришда давом этишади.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика