Расман. ЕЧЛда иштирок этаётган жамоада янги бош мураббий
03 окт 2017 17:30
Янгиликлар
Расман. ЕЧЛда иштирок этаётган жамоада янги бош мураббий
Бельгиянинг "Андерлехт" клуби раҳбарияти жамоага янги бош мураббий тайинлади.
Бунга қадар жамоа бош мураббийи Рене Вайлер ЕЧЛ доирасида "Бавария"дан учралган мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилганди.
Бугун клуб расмий сайти жамоанинг янги бош мураббийи номини эълон қилди.
Унга кўра, эндиликда жамоани Хейн Ванхазебрук бошқаради.
Ушбу мутахассис ўз вақтида "Генк" жамоаси билан ЕЧЛда яхши иштирок этган.
Фикрлар