UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

Қайси мураббийлар Моуриньодан устунлар? Янгиликлар

Қайси мураббийлар Моуриньодан устунлар?

"Манчестер Юнайтед" бош мураббий Жозе Моуриньо дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири ҳисобланади.


Табиийки, "Special one" қарши ўйинларда муваффақиятли натижа қайд этиш кўп ҳам мураббийларга насиб этавермайди. Бугун Моуриньога қарши ўйинларда яхши статистикага эга бўлган 6 нафар мураббий билан таништирамиз.



Алан Пардью
. Евро-2016да Хожсоннинг муваффақиятсизлигидан сўнг айнан Пардью ушбу лавозимни эгаллашга муносиб номзод сифатида қаралганди. Якунда эса Сэм Эллардайс терма жамоа бош мураббийига айланиб, истеъфо беришга ҳам улгурди. Пардью "Ньюкасл"да фаолият олиб борганида "аристократлар"нинг қонини ичган. Унинг Моуриньога қарши статистикаси 3 ғалаба, 2 мағлубият.



Тони Пулис. Ўзига хос тактикага эга бўлган мураббийнинг "беназир"га қарши ўйинлардаги статистикаси 2 га 2! Яъни, 2 ғалаба, 2 мағлубият!


Клаудио Раньери. Италиялик мураббий ҳам статистика борасида Моуриньога ютқазмайди. 6 та ўйин: 2 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият. Ушбу сурат кўп нарсадан дарак беради :)



Рафаэль Бенитес. Португалиялик мураббийнинг Бенитес билан муносабатлари ҳеч қачон дўстона бўлмаган. Моуриньо баъзида очиқчасига Рафанинг устидан куларди. Шунингдек, Бенитес "Реал" ва "Интер"да айнан Моуриньонинг ўрнини эгаллаган. Томонлар 12 маротаба тўқнаш келганлар ва 4 тадан мағлубиятга эгалар.



Юрген Клопп. Моуриньо ва Клопп ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида гап кетганида албатта 2013 йилдаги "Реал" - "Боруссия Д" ўйинини ёдга олмасдан иложимиз йўқ. Роберт Левандовскининг ажойиб голлари... Ҳуллас, Клоппнинг Моуриньо жамоаларига қарши ўйиндаги статистикаси 5 та ўйин: 3 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият.



Пеп Гвардиола. Бунгача ушбу мураббийларнинг тўқнашувини "Эл Классико"ларда кўп кўрганмиз. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, айнан Моуриньо "Реал"га келиши билан "Барселона"нинг гегемонлигига чек қўйилади. Мураббийлар ушбу мавсумдан бошлаб яна бир чемпионатда фаолият олиб бормоқдалар ва ўзаро тўқнаш келишга ҳам улгурдилар. Манчестер дербисида ҳам испанилик мураббийнинг қўли баланд келди. Умумий статистика эса 17 та ўйин: 8 та ғалаба, 6 дуранг ва 3 та мағлубият. Устунлик Гвардиола томонда. Айтганча, эртага ушбу икки мураббий Англия лигаси кубогида яна ўзаро куч синашадилар!


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика