UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00"Ланс" — "Монпелье" ва "Мец" — ПСЖ ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  15 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  22 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  6 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  69 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  21 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  211 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3

Қашқадарёда ўтказилган ўзбек футболи 110 йиллик тантанасининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Қашқадарёда ўтказилган ўзбек футболи 110 йиллик тантанасининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ

6-7 май кунлари Қашқадарё вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллик тантанаси нишонланди.

6 май куни "Насаф" клуби академияси стадионларида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган халқаро турнирга старт берилди. Унда Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган 10-11-12-13 ёшдаги болалардан ташкил топган 14 жамоа иштирок этмоқда.


Гуруҳ босқичи баҳсларидан сўнг 9-май куни чорак ва ярим финал беллашувлари ўтказилади.

10 май куни эса финал ўйинларида ғолиблар номи аниқланади.

Шундан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Муротжон Азимов, ЎФА раҳбарияти, ўзбек футболи фахрийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Матбуот анжуманида Муротжон Азимов вилоятда футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва бўлажак режалар билан ўртоқлашди.

 

Анжуман якунида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фахрийларга эсдалик совғалари берилди.

Мазкур шодиёнанинг асосий воқеаси бўлмиш "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан олдин Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва ЎФА раҳбарияти сўзга чиқиб, барчани ўзбек футболининг 110 йиллиги билан табрикладилар. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги ва ЎФА томонидан бир қатор футбол фахрийлари тақдирланди.

Ўзбек классикосида ҳисоб очилмади. Шу тариқа, Қашқадарё сафари ҳам поёнига етди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика