UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  2 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ Янгиликлар

"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ

2023 йилнинг 11 апрель куни Лига Самарқанд вилояти ҳокимлигига расмий хат йўллаб, "Динамо" клуби эҳтимолий Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, "Динамо" стадиони 2024 йилги мавсумдан бошлаб чемпионат ўйинларини қабул қила олмаслигини маълум қилганди.

Орадан 8 ой ўтиб, "Динамо" стадиони майсаси, дренаж ва суғориш тизимини янгилаш ишлари бошланди.

Шу йилнинг 15 май куни "Динамо" клуби Лигага мурожаат қилиб, "Динамо" стадиони мавсумга тайёр қилингани ва уни қабул қилиб олиш учун мутахассислар юборишни сўради. Вилоят ҳокимлиги эса 20 май кунги "Динамо" – "Пахтакор" учрашувини "Динамо" стадионида ўтказиш истагини билдирди.

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 11.3-бандида футбол клуби уй учрашувларини ўтказувчи ва захира стадионлари актини расмий учрашув санасидан камида уч ҳафта аввал Лигага тақдим этиши лозимлиги кўрсатилган. 15.8-бандда эса футбол клуби учрашув стартига 20 кундан кам бўлмаган муддатда Лигага мазкур учрашув санаси ёки вақтини ўзгартириш борасида батафсил асослантирилган мурожаат билан чиқишга ҳақли экани қайд этилган. Бироқ расмий учрашув стартига 5 кун муддат қолган бир вақтда мавсум учун тайёр бўлмаган стадионда Суперлига учрашувини ўтказиш таклифи мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди. Бунга қуйидаги сабабларни келтириш мумкин:

•  Суперлиганинг меҳмон мақомидаги жамоаси сафар ўйини учун йўл чипталари ҳамда меҳмонхоналарни камида бир ой муқаддам буюртма қилади;

•  ЎзФҲМ Суперлига учрашуви ўтадиган стадионда VAR техникаси фаолиятини ташкил этиш учун камида бир ҳафта аввал тайёргарлик бошлаши лозим;

•  Суперлига телетрансляцияси ҳуқуқи эгаси ҳисобланган "Спорт" телеканали ҳар қандай расмий учрашув учун режаларини икки ҳафта аввал тасдиқлайди.

Шунга қарамай, Лига ўз мутахассисларини 16-17 май кунлари Самарқанд шаҳрига хизмат сафарига юборди. "Динамо" стадионида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, стадион Суперлига ўйинларини ўтказиш учун тайёр эмас деб топилди. Боиси:

•  стадион прожекторлари айни вақтда 1258 люксни ташкил қилади. Суперлига стадиони учун талаб эса 1800 люкс ҳисобланади;

•  майдон атрофи резина ёки сунъий қоплама билан эмас, асфальт қоплама билан ўралган, бу эса спортчилар соғлиги учун хавфли ҳисобланади;

•  мухлислар жой олиши кўзда тутилган айрим трибуналарда бетон қоплама эмирилиши натижасида қаттиқ тош бўлаклари ажралиб чиққан, бу эса хавфсизлик талабларига мос келмайди;

•  захира футболчилари чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун шароит мавжуд эмас;

•  стадион VAR ҳамда МТРК техникаси фаолият олиб бориши учун 100 мбит/с дан бўлган алоҳида-алоҳида интернет линиясига эга эмас;

•  стадион аудиотизимида созлаш ишлари олиб борилиши лозим;

•  учрашув комиссари хонаси Лига талаби даражасида жиҳозланмаган;

•  ҳар икки жамоанинг захира футболчилари ва расмийлари жой олиши лозим бўлган техник ҳудуд Лига талаби даражасида эмас.



Ҳозирча фақатгина "Динамо" стадиони майдони, майсаси, дренаж ҳамда суғориш тизими янгиланган. Бироқ мазкур иш билан шуғулланган корхона мутахассислари Лига билан суҳбатда камида май ойи сўнгига қадар майдон майсаси расмий учрашувларни қабул қилиш учун тайёр бўлмаслигини билдирди. Майдон мутахассислари хулосасига амал қилмай, майдонда бирор тадбир ўтказилса, корхона майдоннинг келгуси ҳолати юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олмаслигини маълум қилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига "Динамо" стадиони ҳозирча Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун тайёр эмас деган хулосага келди. Стадионни тезроқ тайёрлаш ва унинг барча талабларга жавоб бериши юзасидан биргаликда ишлаш борасида Лига Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда "Динамо" футбол клуби билан ҳамкорликда фаолият олиб боришга тайёр.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика