Вали Султонов: "Охирги турдан сўнг ҳаммаси ҳал бўлади"

27 ноя 2026, 20:16
Суперлига 29-турдан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Хоразм" учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Вали Султонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни, Хоразм халқини ва клубимиз раҳбариятини табриклайман. Бугунги баҳс жуда қизиқ ўтди. Футболчилар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Қўқон жамоасига ҳам омад тилайман. Олдинда битта учршув қолди, шунга тайёргарлик кўриб яна ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Ўтиш ўйинлари ҳам қизиқ кечиши кутиляпти. Суперлига клуби охирида Пролига клуби билан ўйнайди. Шу ҳақда фикрингиз?
- Ўтиш ўйинида қатнашамизми-йўқми, билмаймн, чунки олдимизда яна битта ўйин бор. Охирги турдан сўнг ҳаммаси ҳал бўлади. Бизнинг мақадимиз қай йўл билан бўлмасин жамоани Суперлигада олиб қолиш. Барча жамоаларга омад тилайман.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: championat.asia