UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  2 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  0 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  1 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  3 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4

Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК - "Сўғдиёна" (5:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин учун ҳар икки жамоага раҳмат айтган бўлардим. Футболчилар ноқулай об-ҳавога қарамасдан мухлисларбоп ўйин намойиш этиб бера олишди. Мухлисларга ҳам раҳмат, улар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди. Ғалаба ҳар доим қувонарли, лекин тарихга айланди. Биз навбатдаги учрашувларга тайёргарликка киришамиз.

- Жамоанинг бугунги ва "Локомотив"га қарши ўйинини таққосласак, футболчилар бугун ёрқинроқдек кўринишди. Бу ҳақида фикрингиз?

- Таққослайдиган бўлсак, "Локомотив" ҳимоявий услубга кўпроқ урғу қаратди ва марказда уч ҳимоячи билай ўйнади, шунингдек узун пасларни кўп ишлатди. Шунингдек, ўша ўйин курашларга бой ўтди. Бундай услубда ўйин бошқачароқ тус олади. "Сўғдиёна" кўпроқ майда ва ўрта узатмалар билан ўйнади. Дориев, 8 ва 11-рақамли ўйинчилар тўп билан яхши муомала қилишди. Шунингдек, бугун очиқ футбол бўлди.



- Ойбек Рустамовнинг майдондаги жойлашуви ўзгаргач жамоангиз ғалабага эришди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Бу сабаб эмас. 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганимизда жуда осон голлар ўтказиб юбордик. Футбол шунақа, битта вазият ўйинни ўзгартириб юбориши керак. 2:0 пайти ҳужум қилганимизда илк голни қарши ҳужумдан қабул қилиб олдик, иккинчисини стандартдан, учинчиси эса яна пенальтидан.

- Бугунги ўйин ёмғир остида ўтди. Шу сабаб тўп узатишларда хатоликлар кузатилди. Бунақа вазиятларда футболчиларга қандай кўрсатмалар берилади?

- Беайб парвардигор, ҳамма ҳам хато қилади. Футболда битта кичкина хато ҳам кечирилмаслиги мумкин, бу шахмат эмас. Тўпни эгаллашдан олдин кейинги ҳаракатни ўйлаб қўйиш керак. Бу каби об-ҳаво ҳукмрон бўлган ўйинларда тўп назорати муҳим аҳамият касб этади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика