UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  8 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  4 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  13 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Чуқур деталларга берилмасак. Бугун яхши ўйин ўтказдик. Рақиб деярли ҳеч нима ярата олмади. Биз "Навбаҳор"ни яхши ўрганиб чиққандик. Бугунги учрашувда дуранг адолатли натижа бўлар эди. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Бизни қўллаб қувватлаш учун Наманганга келган барча мухлисларга раҳмат. Улар бугун ажойиб атмосфера яратишди.

- Биз бугун ҳужумкор "Нефтчи"ни кўрдик. Сиз ўзгаришларга ҳам кўп қул урмоқдасиз. Бугунги учрашувга тайёрлаган режангиз ҳужумкор футбол намойиш этиш эдими ёки ўйин вақти шундай услуб танлашга мажбур бўлдингизларми?

- Мен ҳужумкор эмас, замонавий футбол ўйнадик. Замонавий футболда барча бирга ҳужум қилиш ва бирга ҳимояланиши керак. Биз бугун ғалаба учун майдонга тушгандик ва кўпроқ ҳужумчиларни ўзгартирдим.

- Мухлислар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Водий жамоаларининг мухлислари ҳар доим ўз жамоасини актив қўллаб қувватлашади. Бугун ҳам икки жамоанинг мухлислари ажойиб атмосфера яратишди. Уларга раҳмат айтамиз. Мухлислар бизга ишонишда давом этмоқда. Бу эса ҳурматга сазовор жиҳат.

- Бугун Ботирали Эргашевни асосий таркибда майдонга туширдингиз. Бу мажбурий ўзгаришмиди ёки иҳтиёрий?

- Икки дарвозабонимизнинг даражаси тенг. Ботирали миллий терма жамоа дарвозабони ва унга ишонч билдиришимиз табиий. Иккита тенг даражали дарвозабонимиз бор. Эргашев бугун яхши ўйнади.

- Бугун ҳужумчиларни ўзгартирдингиз. Норчаев ва Нсунгуси майдонга тушганидан сўнг жамоанинг ҳужумлари янада хавфлироқ бўла бошлади. Икки ҳужумчи билан майдонга тушиш режангиз бормиди?

- Норчаев бор йўғи икки кун аввал жамоа машғулотларига қўшилди. Уни эртароқ майдонга тушириш ёки асосий таркибга қўйиш ҳали хавфли. Ҳусайн тикланишда давом этмоқда. Эфионг эса майдонга тушди ва анча фойда келтирди, аммо жамоада бошқа футболчилар ҳам ва бу соғлом рақобат. Ким яхшироқ ўйнаса, ўша футболчи асосий таркибда бўлади.

- "Нефтчи" ўз вазиятларидан унумли фойдалана олмаяпти. Жамоага бир нима етишмаётгандек. "Нефтчи" ғалаба қозонишига нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?

- Биз янги жамоа туздик. Барча муаммолар ҳал этилиб, бир тизимга ўтишимиз учун бироз вақт керак. Жамоани йиғиш биринчи босқич. Иккинчи босқич эса янги жамоани бир услубга мослаштириш. Биз иккинчи босқичдамиз. Бизга стабиллик етишмаяпти. Кўп футболчиларимиз терма жамоа йиғинларига йўл олишди ва шу сабаб учун орада ўзилиш бўлди. Ҳали ҳеч нима йўқотилмайди. Биз жангни бой бермадик.






Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика