Пёнтек "Милан"дан кетади?!

Alisher
31 дек 2020, 17:12
"Милан" форварди Кшиштоф Пёнтек бошқа клубга ўтиши мумкин.

Таниқли журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, Кшиштоф Пёнтек "Рома"га ўтишга қарши эмас.

Польшалик футболчи "Милан"га Златан Ибрагимович келганидан сўнг жамоадаги ўрнига шубҳа билан қарамоқда.

Пёнтек "Милан"га шу йили "Женоа"дан ўтган эди. У 2018 йилдан буён Польша терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›