ПСЖ Дракслерга шартномани узайтиришни таклиф этди
10 май 2021 08:15
Янгиликлар
ПСЖ Дракслерга шартномани узайтиришни таклиф этди
ПСЖ вингери Юлиан Дракслер катта эҳтимол билан Париж клубида қолади.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, ПСЖ германиялик футболчига шартномани узайтириш бўйича таклиф билан чиққан, томонлар яқин вақтларда келишувга эришишлари керак.
Дракслернинг ўзи клубда қолишни хоҳламоқда. 27 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум ПСЖ таркибида 31та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 7та ассист қайд этди.
Дракслернинг француз клуби билан тузган шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар