UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  1 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  1 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  7 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  10 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5

Превью. "Нефтчи" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Бунёдкор"

Теглар :  НефтчиБунёдкор
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Бунёдкор» (Тошкент)
3 август 2016. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
УзПФЛ вакили: А. Иноятов.

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 19 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 12 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 3 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 28:9. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 40, “Нефтчи” 13 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси - 2:0.

Биринчи даврада Тошкентда “Бунёдкор” “Нефтчи”ни мағлуб этган. Баҳодир Насимов ва Элдор Шомуродов фарғоналиклар дарвозасини ишғол қилишганди - 2:0.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2015 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 2:0
25.10.2014 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:0
31.05.2013 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:1
21.06.2012 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 1:2
01.04.2011 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибни икки марта (2008 ва 2015 йил) мағлуб этган. Икки марта Фарғонадаги баҳсда дуранг қайд этилган. Қолган 5та ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ғалабага эришган. Охирги 2 учрашувда “Бунёдкор” сафарда гол ура олмаган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика