UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  26 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Превью. "Навбаҳор" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Суперлига бешинчи турида "Пахтакор" Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўйнайди.

"Пахтакор"дан Егор Кримец дисквалификация туфайли мазкур беллашувда майдонга туша олмайди. Ушбу жамоалар чемпионатлар доирасида барча мавсумларда иштирок этиб келишмоқда. Юқори лигада энг кўп тўқнашувлар шу икки клуб ўртасида кузатилган.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 60 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 37 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 10 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 101 гол урилиб, 47 тўп ўтказиб юборилган. 9 баҳсда "Шерлар" йирик ҳисобда устун келишган. Айни пайтгача Наманганда бўлиб ўтган 30та баҳснинг 12тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 6 ўйин дуранг билан тугаган. Қолган 12 учрашув рақиб ғалабаси билан якунланган. Наманганда "Пахтакор" 34 тўп киритиб, 28 гол ўтказиб юборган. Ўтган йилги беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.

“Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйин 7 апрель, чоршанба куни 18:30да Намангандаги "Марказий" стадионда бошланади.


Навбаҳор

Исломбек Исоқжонов - 71'

Суперлига. 5-тур

07/04/2021, 18:30

2
:
1
Тугади

Пахтакор

Драган Черан - 40', Драган Черан - 90'

45'
90'
22'  Исломбек Исоқжонов
57'  Славиша Стоянович (Аббос Ғуломов)
70'  Эҳсони Паншанбе (Никола Тасич)
71'  Исломбек Исоқжонов
76'  Даврон Ҳошимов
76'  Исломбек Исоқжонов (Забиҳилло Ўринбоев)
81'  Игорь Голбан
40'  Драган Черан
40'  Сардор Собирхўжаев
45'  Шерзод Аъзамов
46'  Азизбек Турғунбоев (Хожимат Эркинов)
69'  Аброр Исмоилов
72'  Шароф Муҳитдинов (Ҳумоюнмирзо Иминов)
90'  Драган Черан
90'  Драган Черан (Шаҳзод Азмиддинов)
90'  Санжар Қувватов

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика