UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  0 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  2 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  4 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  8 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  17 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4

Превью: "Насаф" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью: "Насаф" - "Пахтакор"

Теглар :  НасафПахтакор
Олий лиганинг 29-турида "Пахтакор" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.


Рўзиқул Бердиев шогирдлари жорий мавсум Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишди ва чемпионатда бронза медалларини ўзиники қилиб олишди. Жамоамизга мазкур баҳсда ғалаба олтин медаллар учун курашда ҳолатни ўз қўлида сақлаб қолиш учун жуда муҳим.

Олий лигада жамоалар 37 бор тўқнаш келган. Шулардан 21тасида "шерлар" ғолиб бўлишган, 9 ўйинда ғолиб аниқланмаган. "Насаф" ҳозирга қадар 7 марта зафар қучган. Тўплар нисбати "Пахтакор" фойдасига - 54:28.

Қаршида бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг 5тасида "Пахтакор" зафар қучган. Етти баҳсда дуранг қайд этилган. "Насаф" эса 6 бор ғалабани тантана қилган.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган баҳсда Аднан Ораховац ва Игорь Сергеев (иккита) томонидан урилган голлар "Пахтакор"га ғалаба келтирган. Илҳом Шомуродов жавоб голини урган - 3:1.

"Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 4 ноябрь, чоршанба куни Қаршидаги "Насаф" стадионида соат 14:00да бошланади. Беллашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Мухлисларимизни мазкур муҳим беллашувда жамоамизни стадионда қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Игорь Гармашов (Тошкент).

Назоратчи: Булат Галеев (Урганч).

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика