UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  5 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7

Превью. "Локомотив" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Машъал"

Олий лиганинг 5-турида "Локомотив" ва "Машъал" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
15 апрель 2016. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

“Машъал“ ва “Локомотив“ олий лигада жами 20 маротаба куч синашишган. Натижалар "Локо"нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Машъал” 20 баҳснинг 9тасида ғалаба қозонган. Битта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 10та ўйинда “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати “Машъал” фойдасига 25:24. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 28, “Локомотив” 31 очколик бўлган.

“Локомотив”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Ўз навбатида “Машъал”нинг  “темирйўлчилар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1 ни ташкил этади.

Ўтган мавсум дастлабки даврада “Локомотив” сафардан ғалаба билан қайтган. Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов ва кичик Жасур Ҳасановнинг голларига мезбонлар сафида Ҳумоюн Муртазоев жавоб берганди – 1:3. Тошкентдаги баҳс тақдирини Марат Бикмаев томонидан урилган ягона гол ҳал қилганди - 1:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
04.11.2015 «Локомотив» - «Машъал» 1:0
01.10.2014 «Локомотив» - «Машъал» 3:1
15.06.2012 «Локомотив» - «Машъал» 1:0
26.08.2010 «Локомотив» - «Машъал» 0:2
18.04.2009 «Локомотив» - «Машъал» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз уйида “Машъал”га қарши кечган 10та ўйиндан олтитасида ғолиб бўлган. Учта ўйинда муборакликлар зафар қучишган. Бир бор дуранг қайд этилган. “Темирйўлчлар” охирги 3та уй ўйинида уч бор ғолиб бўлишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика