Расман: "Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди
20 янв 17:20
Янгиликлар
Расман: "Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди
Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган "Локомотив" сербиялик футболчи Йован Нишич билан шартнома имзолади.
"Маълумот учун, Йован Нишич 1998 йил 3 март куни туғилган бўлиб, марказий ярим ҳимоячи амплуасида тўп тепади.
У Тошкентга келгунига қадар фаолиятининг охирги қисмини Сербия чемпионати вакили "Раднички Ниш" клубида ўтказди.
Янги футболчимиз ўз вақтида Сербия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ҳам бир нечта ўйинда майдонга тушган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ сайтимиз орқали сербиялик бу ярим ҳимоячининг "Локомотив"га келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар