

Жамоа матбуот хизмати хабарига кўра, улар 17 ноябрь куни Уэльсга қарши кечадиган гуруҳ босқичининг сўнгги баҳсида майдонга туша олишмайди.
"Португалия терма жамоаси футболчилари Рубен Диаш ва Жоау Пальинья сариқ карточкалар сони кўпайиб кетгани сабабли сешанба куни Кардиффда Уэльс билан бўладиган учрашувда қатнаша олмайди ва шу боис жамоа сафини тарк этишди. Бернарду Силва ҳам миллий жамоа ихтиёридан кетди.
Тиббий кўрикдан сўнг Португалия футбол федерациясининг соғлиқни сақлаш ва спорт тайёргарлиги департаменти мутахассислари у ўйинларда иштирок этишга тайёр эмас, деган хулосага келишди. Якшанба куни эрталабдан бош мураббий Жорже Жезуш қўл остида 24 нафар футболчи иштирокида машғулотлар давом эттирилмоқда", — дейилади Португалия футбол федерацияси расмий сайтида.



