UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  1 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  0 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  3 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  6 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  2 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  11 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  17 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  12

Превью. "Локомотив" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Бухоро"

"Локомотив" клуби бу турни ўз уйида "Бухоро"га қарши ўтазади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
11 июнь 2016. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Нугманов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

“Локомотив” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 20 бор куч синашишган. Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрастмоқда. 10та ўйинда “Локомотив”, 5та ўйинда “Бухоро” ғалаба қозонган. 5та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Темирйўлчилар” ўзаро ўйинларда 36 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Бухоро” эса 25  бор гол кирита олган. “Локо” ўзаро ўйинларда 35 очкони қўлга киритган, “Бухоро” ҳисобида 20 очко бор. “Локо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. Бухороликларнинг энг йирик ғалабаси эса 3:1.

Ўтган йил биринчи даврада Бухорода ўтган ўйинда мезбонлар сафида Жамолиддин Убайдуллаев ва Сухроб Неъматов гол уришган, "Локо" таркибида эса Олег Зотеев, Лутфулла Тўраев ва катта Жасур Ҳасанов тўп киритган - 2:3. Иккинчи даврада Тошкентдаги учрашув Марат Бикмаевнинг бенефисига айланганди. Унинг иккита голи жамоасига ғалаба келтирган – 2:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.10.2015 «Локомотив» - «Бухоро» 2:0
23.06.2014 «Локомотив» - «Бухоро» 2:0
04.03.2013 «Локомотив» - «Бухоро» 5:1
04.09.2012 «Локомотив» - «Бухоро» 2:1
24.06.2009 «Локомотив» - «Бухоро» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” бу рақибни ўз уйида 7 марта мағлуб этган. “Бухоро” сафарда 3 бор ғалаба қозонган. Бухороликлар сўнгги бор Тошкентда 2009 йил ғалаба қозонишган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика