Пеллегрини Жо Хартга асосий таркибдан жой кафолатламаяпти

Aziz Tukhtamuradov
11 авг 2014, 16:02
"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг Жо Хартнинг асосий таркибда ўйнашига кафолатланмаганлигини айтиб ўтди.
"Айни пайтда жамоамиз таркибидаги барча 22 футболчида асосий таркибда майдонга тушиш учун имконият бор. Бу гап дарвозабонларга ҳам тегишли. Футболчилар асосий таркибга лойиқ эканликларини исботлашлари зарур", - дейди Пеллегрини.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru