UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди   4 13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  9 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  2 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  10 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   14 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  19 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  4 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7

"Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги супер ўйиндан ФОТОМАҚОЛА Янгиликлар

"Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги супер ўйиндан ФОТОМАҚОЛА

Суперлига 3-турининг марказий ўйинида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари Тошкентда ўзаро беллашишди.

Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Шота Арвеладзе ва Рўзиқул Бердиев шогирдлари мухлисларга чинакам супер ўйинни намойиш этиб беришди. "Пахтакор" стадионида кечган ва воқеаларга бой ўтган беллашувдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Насаф"ни мағлуб этди

Фото: Толибжон Қосимов

Учрашувни кузатиш учун Қаршидан келган мухлислар.


"Насаф"нинг бошланғич таркиби.


"Пахтакор"нинг бошланғич таркиби.


Ислом Кенжабоев жуда фаол бўлди, тезликда эса қанотидаги рақиб ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиевдан осонгина қочиб кетаверди.


Ҳакамлар бригадаси шундай ажойиб ўйиннинг "таъмини" бузиб қўйишди.


Мана бу ҳолатда эса кўпчилик пенальти сўради, аслида эса суратда кўриб турганингиздек Кенжабоев жарима майдончасига кирмай туриб йиқитилган.


Санжар Қувватов жамоаси жонига оро кирди, агар у Муртазоевнинг бирга-бир вазиятда берган зарбасини қайтармаганида воқеалар ривожи тамом ила бошқача кўриниш олиши мумкин эди.


"Насаф"нинг ёш ўйинчиларига тасанно, шунчаки қарсак чалиб қўямиз.


Ислом Кенжабоев эса чиқиб кетган елкаси билан ўйинни давом эттирмоқчи бўлди. Аммо, бўлмади. Жароҳат билан баҳсни давом эттириш имконсиз ва у алмаштирилди.


Сал туриб эса Исломни тиббиёт машинасида шифохонага олиб кетишди. Кенжабоевга саломатлик тилаб қоламиз.


Бердиевнинг "Пахтакор" ғалаба тўпини киритганидан кейинги реакцияси.


Боя ёзганимдек, ҳакамлар ўйинни бузиб қўйишди. Асаблар ҳам шунга яраша...


Мана ўша қаҳрамонлар.


Шу куни ҳеч ким мағлубиятга ҳақли эмасди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалабага мос ўйин кўрсатди. Мана бу йигитлар эса ўз ўйинлари билан уларга умид кўзи билан қарашимиз мумкинлигини кўрсатиб беришди.



"Пахтакор" стадионида кечган ва воқеаларга бой ўтган беллашувдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор"га ҳакамларнинг ёрдами керак эмас" 

Шота Арвеладзе - ҳакамлик, "Насаф" ва таркибдаги муаммолар ҳақида 

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика