UZ

Сўнгги янгиликлар

15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  1 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   8 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор"га ҳакамларнинг ёрдами керак эмас" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор"га ҳакамларнинг ёрдами керак эмас"

"Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан кейин Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Менимча бугун ўйинни ҳакамлар бузиб қўйди. Бундай ўйинларда савияси юқорироқ ҳакамлар керак. Ўзимнинг ёш шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Гранд жамоага қарши муносиб ўйнадик.

Ҳозир ўйин видеосини кўрган одамларнинг айтиши бўйича Акром Комилов тепган пайтда Бикмаев ўйиндан ташқари ҳолатда турган экан, Бикмаевдан Кримецга тўп борганида ҳам офсайд бор эди. Буни қанот ҳаками қандай кўрмай қолди хайронман. Бу видеони ҳали ўзим кўрганим йўқ.

Маннонов академиямиз тарбияланувчиси. Унга ўртоқлик ўйинларида имконият бергандик. Машариповга қарши айнан шундай типдаги футболчи керак эди.

Аслида бугун иккинчи рақамли жамоа бўлиб, қарши ҳужумларда ўйнашимиз керак эди. Биринчи таймда у қадар яхши ўйнай олмадик. Иккинчи таймда тактикани 4-5-1ни 4-4-2га ўзгартирдик. Рақибга юқорироқ босим ўтаздик ва гол урдик.

Ўйин охирига келиб "Пахтакор" устунликка эга бўлди ва стандарт вазиятда озгина эътиборни йўқотдик.

Кийим алмаштириш хонасида ёш футболчиларим йиғлаб ўтиришибди. "Пахтакор" ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож эмас. Ўз шогирдларимнинг ҳаракатларидан хурсандман.

Бобир Абдихолиқовнинг белида оғриқ бор. Азиз Ғаниев эса умумий гуруҳга қайтди. Олти ой кутдик яна бир ой кутсак ҳеч нима қилмайди. Бу Азиз учун фойдали бўлади. Шароф Муҳитдиновда енгил жароҳати бор. У ҳам умумий гуруҳга қайтди. Бу йигитлар соғ бўлишса жамоада рақобат ҳам кучаяди.

Ислом Кенжабоевнинг ҳолатини шифокорлардан сўраймиз. Ҳозирча аниқ маълумот йўқ", - дейди Бердиев.

Рейтинг: +275   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика