UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  18 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1

"Пахтакор" Шота Арвеладзе бошчилигида янгича услубда машғулот ўтказди +ФОТО Янгиликлар

"Пахтакор" Шота Арвеладзе бошчилигида янгича услубда машғулот ўтказди +ФОТО

Кеча "Жар" стадионида "Пахтакор" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни бошлади.

"Пахтакор"нинг грузиялик янги бош мураббийи Шота Арвеладзе бошчилигидаги катта мураббийлар гуруҳи "шерлар"ни илк бор шуғуллантиришди.

Арвеладзенинг биринчи машғулотида жароҳатланган футболчилар Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Соҳибов ҳамда Станислав Андреев иштирок этмади. Қолган ҳамма футболчилар қатнашишди. Бундан бироз аввал ҳарид қилинган черногориялик ҳимоячи Марко Симич, яқиндагина "Пахтакор"га ўтган исроиллик Гиди Канюк, бразилиялик Тиаго Безерре, "Насаф"дан олинган дарвозабон Элдорбек Суюнов ҳамда ҳимоячи Шерзод Аъзамов машғулотларда тер тўкишди.

Шота Арвеладзе бошчилигидаги катта мураббий гуруҳи ўтказган машғулот европача услубда, бошқача муҳитда ўтди. Дастлаб, жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Ласло Ямбор футболчилар билан чигалёзди машғулотларини ўтказди. Кейинчалик Шота Арвеладзе бошчилигида футболчилар тўп билан ишлашди. Хусусан, футболчилар комбинация орқали дарвозага зарба йўллаш машқларини бажаришди.



Машғулотлар ўзгача ёндошув, европача руҳда кечди. Бу албатта бизнинг футболчилар учун ноодатий ҳисобланади. Футболчилар бошқа оламга тушиб қолгандек таассурот қолдиришди.

Муҳими, мураббийлар машғулот чоғида футболчиларга кўтаринки руҳ бағишловчи усуллардан ҳам фойдаланишди. Ҳеч бир футболчи қизғин кечган машғулот чоғида зерикиб қолгани йўқ. Толиқиб қолганлар бўлди, аммо зерикиш ёки зўриқиш бўлмади.
Аъло кайфиятда ўтган машғулот 1,5 соат давом этди.

Кечагина жамоага келиб қўшилган ва эрталаб тиббий кўрикдан ўтган Элдорбек Суюнов ҳамда Шерзод Аъзамов фақатгина чигалёзди машқлариlf иштирок этишди. Кейинчалик мураббийлар уларга дам беришди. Жамшид Искандеров ҳам якка тартибда шуғулланди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жароҳатланган Станислав Андреев эса машғулотни кузатиб борди.

"Пахтакор" дарвозабонлари билан клубда яқинда иш бошлаган туркиялик мутахассис Иброҳим Йилмаз ишлади.

Жамоага янги келиб қўшилган легионерлардан Марко Симич жисмонан анча бақувват ва якка курашларда анча фаол ҳаракат қилди.
Исроилдан келган Гиди Канюк эса нозик дидли футболчи эканлиги кўриниб турди. Креативлик юқори бўлган Канюк жамоадошларига тўп узатишда ҳам жозибадор ҳаракатлари билан ажралиб турди. Гиди Канюкнинг зарба техникаси анча юқорилиги кўринди.
Тиаго Безерра эса техник тарафдан кучли. Ҳақиқий бразилияликларга хос бўлган жиҳат, дрибблинг ҳамда техникаси юқори футболчи эканлигини кўзга ташланди.



Бугундан жамоа икки маҳалдан шуғулланади.

Шота Арвеладзе жамоанинг янги аъзолари Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамовга қисқа таътил берди. Яқиндагина "Насаф" сафида Олий лиганинг қолдирилган ўйинини ўтказган бу икки футболчи таътилга чиқишмагани боис уларга 4 кунлик дам берилди.
"Пахтакор"нинг бу икки янги аъзоси 11 июль куни жамоа сафига келиб қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни "Пахтакор" янги ҳарид қилган футболчилари билан таништирув маросими ҳамда матбуот анжумани ўтказади.


Машғулотлардан ФОТОГАЛЕРЕЯ бироздан сўнг Сиз азизларга тақдим этилади.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика