UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  33 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Пахтакор" Шота Арвеладзе бошчилигида янгича услубда машғулот ўтказди +ФОТО Янгиликлар

"Пахтакор" Шота Арвеладзе бошчилигида янгича услубда машғулот ўтказди +ФОТО

Кеча "Жар" стадионида "Пахтакор" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни бошлади.

"Пахтакор"нинг грузиялик янги бош мураббийи Шота Арвеладзе бошчилигидаги катта мураббийлар гуруҳи "шерлар"ни илк бор шуғуллантиришди.

Арвеладзенинг биринчи машғулотида жароҳатланган футболчилар Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Соҳибов ҳамда Станислав Андреев иштирок этмади. Қолган ҳамма футболчилар қатнашишди. Бундан бироз аввал ҳарид қилинган черногориялик ҳимоячи Марко Симич, яқиндагина "Пахтакор"га ўтган исроиллик Гиди Канюк, бразилиялик Тиаго Безерре, "Насаф"дан олинган дарвозабон Элдорбек Суюнов ҳамда ҳимоячи Шерзод Аъзамов машғулотларда тер тўкишди.

Шота Арвеладзе бошчилигидаги катта мураббий гуруҳи ўтказган машғулот европача услубда, бошқача муҳитда ўтди. Дастлаб, жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Ласло Ямбор футболчилар билан чигалёзди машғулотларини ўтказди. Кейинчалик Шота Арвеладзе бошчилигида футболчилар тўп билан ишлашди. Хусусан, футболчилар комбинация орқали дарвозага зарба йўллаш машқларини бажаришди.



Машғулотлар ўзгача ёндошув, европача руҳда кечди. Бу албатта бизнинг футболчилар учун ноодатий ҳисобланади. Футболчилар бошқа оламга тушиб қолгандек таассурот қолдиришди.

Муҳими, мураббийлар машғулот чоғида футболчиларга кўтаринки руҳ бағишловчи усуллардан ҳам фойдаланишди. Ҳеч бир футболчи қизғин кечган машғулот чоғида зерикиб қолгани йўқ. Толиқиб қолганлар бўлди, аммо зерикиш ёки зўриқиш бўлмади.
Аъло кайфиятда ўтган машғулот 1,5 соат давом этди.

Кечагина жамоага келиб қўшилган ва эрталаб тиббий кўрикдан ўтган Элдорбек Суюнов ҳамда Шерзод Аъзамов фақатгина чигалёзди машқлариlf иштирок этишди. Кейинчалик мураббийлар уларга дам беришди. Жамшид Искандеров ҳам якка тартибда шуғулланди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жароҳатланган Станислав Андреев эса машғулотни кузатиб борди.

"Пахтакор" дарвозабонлари билан клубда яқинда иш бошлаган туркиялик мутахассис Иброҳим Йилмаз ишлади.

Жамоага янги келиб қўшилган легионерлардан Марко Симич жисмонан анча бақувват ва якка курашларда анча фаол ҳаракат қилди.
Исроилдан келган Гиди Канюк эса нозик дидли футболчи эканлиги кўриниб турди. Креативлик юқори бўлган Канюк жамоадошларига тўп узатишда ҳам жозибадор ҳаракатлари билан ажралиб турди. Гиди Канюкнинг зарба техникаси анча юқорилиги кўринди.
Тиаго Безерра эса техник тарафдан кучли. Ҳақиқий бразилияликларга хос бўлган жиҳат, дрибблинг ҳамда техникаси юқори футболчи эканлигини кўзга ташланди.



Бугундан жамоа икки маҳалдан шуғулланади.

Шота Арвеладзе жамоанинг янги аъзолари Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамовга қисқа таътил берди. Яқиндагина "Насаф" сафида Олий лиганинг қолдирилган ўйинини ўтказган бу икки футболчи таътилга чиқишмагани боис уларга 4 кунлик дам берилди.
"Пахтакор"нинг бу икки янги аъзоси 11 июль куни жамоа сафига келиб қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни "Пахтакор" янги ҳарид қилган футболчилари билан таништирув маросими ҳамда матбуот анжумани ўтказади.


Машғулотлардан ФОТОГАЛЕРЕЯ бироздан сўнг Сиз азизларга тақдим этилади.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика