UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  0 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  19 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  18 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  13 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0

"Пахтакор" - "Нефтчи" ўйини превьюси Янгиликлар

"Пахтакор" - "Нефтчи" ўйини превьюси

Теглар :  ПахтакорНефтчи
Суперлиганинг 4-турида "Пахтакор" Тошкентда "Нефтчи"ни қабул қилади.

Миллий чемпионат ташкил этилганидан буён олий лигада мунтазам иштирок этиб келаётган уч жамоадан иккисининг тўқнашуви энг принципиал қарама-қаршилик сифатида эътироф этилади. Ҳар икки клуб ўзаро ўйинларда бир-биридан энг кўп очко тортиб олгани буни тасдиқлайди.

Жамоалар чемпионатлар тарихида 52 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 24 ғалаба, 8 дуранг ва 20 мағлубият. Рақиб дарвозасига 87 тўп киритган "шерлар" 66 тўп ўтказиб юборишган.

Клублар Ўзбекистон Кубогида 15 учрашув ўтказганлар ва "Пахтакор" уларнинг 12тасида устун келган. 3 беллашувда рақибнинг ютуғи кузатилган. "Пахтакор-79" хотира турнири ва "Тошкент халқаро турнири" финалларида ҳам жамоаларнинг тўқнашуви рўй бериб, уларда "Пахтакор" муваффақиятга эришган.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:0, "Нефтчи"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов эса ҳар икки жамоа таркибида гол урган ягона ўйинчи саналади.

"Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўзбекона мумтоз тўқнашув 31 март, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади. Стадионга ташриф буюринг ва ажойиб ўйиндан баҳраманд бўлинг!


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика