UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  0 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   2 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  52 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  22 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  13 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2

"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди? Янгиликлар

"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?

"Пахтакор" клуби спорт директори Равшан Салимов "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида гапирди.

"Бунёдкор" стадиони майсаси бир неча кундан бери “тренд”да. Айримлар “майдонни дабдала қилишди” дейди, бошқалар эса “стадион халқники, концерт қилишга ҳақимиз бор” деб ҳимоя қилади.

Балким, стадион ростан ҳам халқникидир. Лекин халқники бўлган нарсани вайрон қилиш керак эмас — асраш керак. Чунки у халқники, кимнингдир шахсий мулки эмас.

"Стадион халқники, чет элларда ҳам стадионларда концертлар бўлади-ку" дейишади. Лекин ўша чет элларда майдонни қандай муҳофаза қилишларини билармикан?

Масалан, “Реал”нинг “Сантьяго Бернабеу” стадионида майдон махсус механизм орқали ер остига туширилади. Ер остида газонни парвариш қилиш учун барча шароит бор. Шунга қарамай, 2024 йилда у ердаги кўп концертлар маҳаллий аҳолининг шовқин-сурон ҳақидаги шикояти туфайли бекор қилинган. Йўлларни беркитиб, ҳосил бўладиган пробкалардан чарчашган бўлишса керакда. 

Майсаси йиғиладиган стадионлар Германия, Япония ва “Тоттенҳэм”да ҳам бор.

Майдони йиғилмайдиганлар эса бошқа усул ишлатади. Масалан, Лондондаги “Уэмбли”да газон устига қимматбаҳо TerraTrakPlus панеллари ётқизилади. Шу орқали, ҳатто 80 тонна оғирликдаги кранлар ҳам саҳна қуриш учун кириб ишлай олади, лекин газонга зарар етказмайди. Монтаж тугагач, устига ёруғлик ўтказувчи TerraFlor панеллари ётқизилади. Бу панеллар одамлар ва жиҳозлар ҳаракатини таъминлаб, газонни ҳимоя қилади.

Албатта, бу хизматлар арзон эмас. Бизда бундай технология ишлатилганми-йўқми — билмайман. Билганим шуки, унчалик оғир бўлмаган саҳна майдон дренаж тизимини ишдан чиқарган ва газон ҳам вайрон бўлган.

Ўзбек футболига юлдузлар етказиб берган “Бунёдкор” энди ўзига майдон қидиришга мажбур. “Бунёдкор” балки ўрганиб қолгандир, лекин терма жамоамиз-чи? Жаҳон чемпионатига илк бор чиққан, CAFA мусобақасини қабул қиладиган терма жамоамиз қаерда ўйнайди?", — деб ёзди Салимов телеграмдаги саҳифасида.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика