UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  1 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  10 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  9 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  19 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  18 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

“Пахтакор” – “Бунёдкор”. Видеопревью Янгиликлар

“Пахтакор” – “Бунёдкор”. Видеопревью

12 август куни мамлакат кубоги ярим финали биринчи учрашувлари доирасидаги “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтади.

Бунгача кубок доирасида Тошкентнинг икки гранд клуби бир-бирлари билан беш бор рўбарў келишган. “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда иккитадан ғалаба қозонган бўлсалар, битта баҳсда кучлар тенг келди. Тўплар фарқи – 7:4, “қалдирғочлар” фойдасига.

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” кубок доирасидаги биринчи бор 2007 йилги мамлакат кубогининг финалида куч синашишган. Ўзбек футболи тарихида “лой жанги” номи билан эсда қолган ушбу баҳсда пенальтилар сериясида “пахтакорчилар” ғалаба қозонишганди. Орадан бир йил ўтиб, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” яна кубок финалида учрашишди. Бу сафар “қалдирғочлар” 3:1 ҳисобида ғолиб чиқишди. 2009 йилда ҳам ҳал қилувчи финал бу икки жамоа ўртаси ўтди. Кетма-кет учинчи финалда “шерлар” 1:0 ҳисобида устун келишди. Шундан кейин 2012 йилги кубок баҳсларининг ярим финали яна принцпиал рақибларни учраштирди. “Жар”даги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, “Пахтакор” майдонида кечган жавоб учрашувида “Бунёдкор” ғалаба қозона олди – 3:1.

2015 йилги мамлакат кубоги ярим финали доирасидаги биринчи баҳс мезбонлиги қуръага кўра “Пахтакор” жамоасига насиб этди. Баҳс 12 август, чоршанба куни “Пахтакор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади. Учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги пойтахтлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Қуйидаги ҳаволаларда “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоаларининг кубок доирасидаги ўзаро ўйинларида киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика