UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  1 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  2 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  4 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  104 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  8 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  13 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1

Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми? Янгиликлар

Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми?

Футболда айланадиган пуллар масаласи ҳеч қачон мухлисларни бефарқ қолдирмайди.

Шунинг учун Coca-Cola Суперлиганинг энг қимматбаҳо футболчиси Одилжон Ҳамробеков эканини барча билса керак. Ёки чемпионатимизда таркибининг умумий қиймати борасида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби етакчи бўлиб турганини очиқ манбалардан топса бўлади.

Аммо шундай саволлар борки, кундузи оёқяланг югуриб ҳам жавоб тополмайсиз. Масалан, айни пайтда Ўзбекистоннинг молиявий жиҳатдан энг бақувват клубини биласизми? Жавобингиз инкор шаклда бўлса, кучли учлик сиз учун:

3. "Насаф" 

Охирги йилларда Қашқадарё клуби иқтисодий жиҳатдан беқарор кунларни бошдан ўтказди. Жорий мавсум ҳам Рўзиқул Бердиев жамоаси асосий рақобатчиларига нисбатан анча ёмон шароитда ишлаётгани борасида хабарлар тарқалган эди. Championat.asia'га маълум бўлишича, "аждарлар"нинг 2022 йилдаги харажатлар сметаси 61 миллиард сўмни ташкил қилади. Бу рақам Суперлигада унча-мунча жамоаларнинг ҳавасини келтириши аниқ.

Шунга мос равишда "Насаф" Ўзбекистон чемпионатида барчадан яхшироқ натижа қайд этяпти. Айни пайтда Бердиев шогирдлари ОЧЛ гуруҳ босқичини ҳам муваффақиятли якунлаганини унутмаслик керак. Жамоа таркибидаги энг қимматбаҳо футболчилар — Ойбек Бозоров билан Ҳусайн Норчаев (800 минг евро).

2. "Пахтакор"

Тошкент гранди бу йил молиявий куч борасида 2-ўринга тушиб қолди. "Шерлар"нинг 1 йиллик харажатлар сметаси 68 миллиард сўмни ташкил қилади (Шунингдек, ёзда Ҳожимат Эркиновнинг трансферидан 220 минг доллар ишлаб олинган эди). Ҳозирча Максим Шацких шогирдлари мусобақа жадвалида ҳам 2-поғонада боришяпти. Жамоа таркибидаги энг қимматбаҳо футболчи Одил Ҳамробеков бўлиб, унинг трансфер қиймати 1 млн еврога тенг.

1. "Навбаҳор"

"Лочинлар"ни гранд клубга айлантириш учун сўнгги йилларда катта маблағлар сарфлаб юборилди. Наманган клубининг жорий мавсум учун харажатлар сметаси эса барчаникидан каттароқ бўлиб, деярли 84 млрд сўмни ташкил қилади. Мос равишда Самвел Бабаян шогирдлари кубок ва чемпионат ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб туришибди.

Сизнингча, 2022 йил учун энг кичик смета қайси жамоага тегишли? Эртага шу ҳақда маълумот берамиз.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика