Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади

Iskandarov Abdulaziz
23 май 2024, 08:15
Бугун "Юнусобод" спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг якунловчи баҳслари бўлиб ўтади.

Учрашувлар якунлангач мавсумнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ташкил қилинади. Бундан ташқари 17:00 да старт оладиган сўнгги учрашув учун футзал мухлисларига байрамона кайфият улашиш мақсадида лига улар иштирокида ўзига хос лотерея ташкил этишни режалаштирган. 

Сиз Юнусобод спорт мажмуасига 17:00 гача ташриф буюриб, мажмуага киришда бепул рақамли чиптани қўлга киритиш имкониятига эгасиз. Ўйин якунида эса чипта рақамингиз омадли чиқса, 5 та чангютгич, 5 та телевизор ёки 5 та велосипеддан бирининг эгасига айланишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Барча ›