UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  1 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  0 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  1 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  2 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  8 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  8 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  13 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  10 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  4 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  12

Жанубий Кореяга ҳам 4та гол урдик! ФИНАЛ! Янгиликлар

Жанубий Кореяга ҳам 4та гол урдик! ФИНАЛ!

U-23 Осиё чемпионатида ярим финали доирасидаги Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Учрашувнинг 33-дақиқасида Жавоҳир Сидиқовнинг ажойиб пасидан сўнг Забиҳилло Ўринбоев бирга бир вазиятдан гол уриб ҳисобни очди - 1:0. Баҳснинг 58-дақиқасида Хванг Хюн Су боши билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Қўшимча таймларда Азизжон Ғаниев супергол урди ва Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди - 2:1. Жасурбек Яхшибоев қарши ҳужумдан сўнг гол урди - 3:1. Акромжон Комилов ўткир бурчадан ажойиб гол урди - 4:1.


Ўзбекистон - Жанубий Корея 4:1

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 33, - 1:0. Хванг Хюн Су 58, - 1:1. Азизжон Ғаниев 99, - 2:1. Жасурбек Яхшибоев 110, - 3:1. Акромжон Комилов 120, - 4:1.

Ўзбекистон - 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (16.Дониёр Нарзуллаев, 91), 6.Азизжон Ғаниев (15.Ойбек Рустамов, 109), 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (Бобур Абдухолиқов, 112), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов

Жанубий Корея: 1.Канг Хён Му, 2.Парк Жаэ Ву, 3.Ли Гун, 5.Хванг Хюн Су, 8.Хан Сеунг Гйю, 9.Ли Кун Хо, 10.Юн Сеунг Вун, 11.Чо Юнг Вук, 15.Чои Жаэ Хун (), 16.Жанг Юн Хо, 22.Ли Санг Мин

Огоҳлантиришлар: Жанг Юн Хо 50, Ли Кун Хо 75 - Аббосжон Отахонов 58

Четлатиш: Жанг Юн Хо 75 (2СК)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



120. ҒАЛАБА!!!! ФИНААААААААААААААААААААААААААААЛ!

120. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АКРОМЖООООООООООООООООООН КОМИЛОООООООООООООООООООВ! 4:1

119. Ўйин тугамоқда, оз қолди

112. Ўзгариш. Жавоҳир Сидиқов ўрнига Бобур Абдухолиқов тушди

110. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАСУРБЕКККККККККК ЯХШИБООООООООООООООЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 3:1

108. Ўзгариш. Азизжон Ғаниев ўрнига Ойбек Рустамов тушди

99. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АЗИЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗ ҒАНИИИИИИИИИИИИИИИИИЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 

91. Ўзгариш. Аббосжон Отахонов ўрнига Дониёр Нарзуллаев


90+3. Асосий вақт якунланди. Энди қўшимча таймлар бўлади

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

88. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Сидиқовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди! 

85. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Яхшибоевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвозага кириб кетаётганди, аммо ҳимоячи чизиқдан тўпни қайтарди!

82. ЗАРБААААААААААААААААААААА! ДОСТОНБЕК ҲАМДАМОООООООООООВ! Унинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди!

79. ЗАРБАААААААААААААААААА! ОДИЛЖОН ҲАМРОБЕКООООООООООООВ! Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди

75. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Жанг Юн Хо Ботирали Эргашевга нисбатан қўпол ўйнагани учун иккинчи бор сариқ карточка олиб майдонни тарк этди 


71. Забиҳилло Ўринбоев ҳужумга ўтди, аммо ҳакам тўпни қўли билан ўйнади деб топди

70. Корейслар ҳужумга зўр беришмоқда

58. ГОЛ! Хванг Хюн Су боши билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

58. Огоҳлантириш. Аббосжон Отахонов

50. Огоҳлантириш. Жанг Юн Хо

50. Хавфли вазият! Достонбек Ҳамдамовнинг жаримадан узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

46. Иккинчи тайм бошланди!


Биринчи тайм статистикаси 

45+2. Биринчи бўлим тугади. Танаффус

45. Вакилларимиз ҳисобда олдинда бўлишса ҳам яна гол уришга уринишмоқда

Учрашувдаги голни сайтимизнинг телеграмдаги каналида кўриш ва кўчириб олиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

41. Корейсларнинг узоқ давом этган ҳужуми, оддий пас билан тугади

35. Аббосжон Отахонов рақиб ҳужумини қайтариш чоғида бошидан жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам беришди

33. Жавоҳир Сидиқовнинг ажойиб пасидан сўнг Забиҳилло Ўринбоев бирга бир вазиятдан гол уриб ҳисобни очди - 1:0. 

33. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЗАБИҲИЛЛО ЎРИНБОЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 1:0


30. Баҳснинг ярим соати ортда қолди. Ҳозирча 0:0

28. ЗАРБААА! Хан Сеунг Гйюнинг зарбаси ноаниқ бўлди

26. Ўзбекистоннинг ҳужумлари анчайин хавфли чиқмоқда.

20. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Чап қанотдан узатиб берилган тўпни Достонбек Турсунов боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!

14. Учрашув анча қизиқарли давом этмоқда

8. Забиҳилло ва Ли Санг Мин тўп учун ҳаводаги курашда тўқнашиб кетишди. Иккала футболчига шифокорлар ёрдам кўрсатишди.

6. ЗАРБАААА! Комиловнинг пасидан сўнг Ҳамдамов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп бироз ноаниқ кетди!

4. Ўйин тезкор ҳужумлар билан бошланди. Ҳозирча голли вазиятлар содир бўлмади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат Жанубий Корея давлат мадҳиясига

- Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда!

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда

- Ўйин соат 16:30да бошланади.

Рейтинг: +423   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика