UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Ювентус" ҳимоячиси мавсум сўнггида клубдан кетади  0 21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  3 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  0 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  42 21:00ОЧЛ. "Ал Айн" ва "Йокогама" бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:00Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  72 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  44 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  6 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  36 18:52Руни Чемпионшипда жон сақлаб қолган клуб устозига айланди  2 17:35Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади  17 17:27Ўзбекистонликлар асосий таркибдами: РПЛнинг сўнгги тур ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 17:00"Ювентус" 18 млн. еврога дарвозабон сотиб олади  2

Ўзбекистон U-14 чемпионати. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг мураббийлар нима деди? Янгиликлар

Ўзбекистон U-14 чемпионати. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг мураббийлар нима деди?

Бугун Суперлига ва Про лига клубларининг U-14 жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Бунёдкор" академияси яшил майдонларида кечган илк учрашувда "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" U-14 жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Қизиқарли ва юқори темпда ўтган баҳсдан сўнг икки жамоа мураббийлари фикрлари билан ўртоқлашди. 

Азамат Каримов ("Нефтчи U-14" бош мураббийи) - Мусобақадаги илк ўйинимизда болалар яхши ўйин кўрсатишди. Буни натижа ҳам айтиб турибди, 5:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Ташкилотчилар томонидан жуда яхши турнир йўлга қўйилган, дея оламан. Барча шароитларни яратиб беришди. Таркибимизда индивидуал кучли футболчилар йиғилган. Клуб раҳбарлари ҳам яхши эътибор қаратмоқда. Футболчиларимизнинг келажаги бор. Уларнинг устида янада кўпроқ ишлаймиз.

Наримон Асанов ("Қўқон-1912 U-14" бош мураббийи) - Бундай мусобақанинг ташкил қилингани болаларимиз учун жуда яхши бўлди. Уларнинг ўсишига хизмат қилади. Футболчилар ўйин амалиётига эга бўлишади. Мағлубиятга учраса ҳам муҳими ўзларига керакли хулосани чиқаришади, деб ўйлайман. Йирик ҳисобли мағлубият шогирдларимнинг руҳиятига таъсир қилмайди. Футболда кимдир ютади ёки аксинча ютқазади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика