UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Евро-2024. Бельгия - Румыния 2:0, Де Брюйнега дарвозабондан ассист  0 02:13Бердиев "Турон" бош мураббийига айланди  0 01:50Бельгия Руминияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Гуруҳдагиларнинг барчасида учтадан очко бор  4 01:34Роналду 7та узатма билан Евро тарихидаги энг яхши ассистент бўлди  1 00:54Мбаппе Франциянинг "Падерборн"га қарши машғулот ўйинида ниқобда ҳаракат қилди ва иккита гол урди  3 00:25Евро-2024. Туркия - Португалия 0:3, Турклар кулгили автогол уришди  2 00:05Начо Саудиянинг "Ал Қодисия" клубида тиббий кўрикдан ўтди. "Реал" ҳимоячиси икки йиллик шартнома имзолайди  4 00:04Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"  2 23:40"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди"  3 23:30Евро-2024. Грузия – Чехия 1:1, Шик Грузиядан ғалабани тортиб олди  0 23:20Эндрик "Реал" ҳақида: "Дунёдаги энг катта клубга ўтяпман. Катталаридан бирига эмас, энг каттасига"  10 22:57Евро-2024. Туркияни йирик ҳисобда ютган Португалия кейинги босқич масаласини ҳал қилди   100 22:28"Челси" испан клуби учун Галлахернинг нархини пасайтирмади  1 22:15Суперлига. "Динамо" - "Андижон" 1:1  0 22:10Суперлига. "Локомотив" - "Сўғдиёна" 1:2   0

Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади

Суперлига 9-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Унда "Насаф" Қаршида "Динамо" билан муроса кўчасини танлади. Алоҳида айтиш жоиз, қаршиликлар 11-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди. 

Суперлига

9-тур

Насаф

Акмал Мозговой - 24'

Суперлига. 9-тур

25/05/2024, 19:00

1
:
1
Тугади

Динамо

Душан Мийич - 60'

45'
90'
11'  Ғолиб Ғайбуллаев
24'  Акмал Мозговой
24'  Шароф Муҳитдинов
64'  Ойбек Бозоров (Темур Чогадзе)
79'  Марко Станоевич (Зафармурод Абдураҳматов)
79'  Шароф Муҳитдинов (Жавоҳир Сидиқов)
79'  Зоран Марушич (Бобир Абдихолиқов)
35'  Улуғбек Абдуллаев (Дилшод Раҳматуллаев)
41'  Душан Мийич
45'  Ратиньо
45'  Ратиньо
59'  Ҳумоюнмирзо Иминов (Ҳислат Ҳалилов)
59'  Дилшод Раҳматуллаев (Эммануэль Ягр)
60'  Душан Мийич
60'  Ҳислат Ҳалилов
70'  Санжар Шоаҳмедов (Дамир Темиров)
70'  Анвар Ҳожимирзаев (Абубакир Мўйдинов)

"Насаф" – "Динамо" 1:1  

25 май. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00

Голлар: Акмал Мозговой (Шароф Муҳитдинов) 24' – Душан Мийич (Хислат Халилов) 60'

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов 

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Адҳам Рихсибоев

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Владимир Назаров

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов (9.Жавоҳир Сидиқов, 79), 20.Виктор Да Сильва (6.Мурод Раҳматов, 14), 27.Ислом Кенжабоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (10.Бобир Абдихолиқов, 79), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (30.Темур Чогадзе, 64), 88.Марко Станоевич (8.Зафармурод Абдирахматов, 79).

Захира: 91.Зафар Сафаев, 21.Дониёр Нарзуллаев, 44.Шаҳзод Акрамов, 70.Жамбули Жигаури.

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев (18.Дилшод Раҳматуллаев, 35, 35.Эммануэль Ягр 59), 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Францис Нарх, 9.Ҳумоюнмирзо Иминов (8.Хислат Халилов, 59), 10.Жоэль Кожо, 17.Салим Мустафоев, 20.Франсиско Феррейра, 21.Анвар Ҳожимирзаев (30.Абубакир Мўйдинов, 70), 22.Санжар Шоаҳмедов (11.Дамир Темиров, 70), 44.Душан Мийич.

Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 14.Баҳодир Насимов, 23.Фарруҳ Икромов, 99.Муҳаммадбобур Асадуллаев.

Огоҳлантиришлар: Душан Мийич (41), Франсиско Феррейра (45+6).

Четлатиш: Ғолиб Ғайбуллаев (11). 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Абдувоҳид Неъматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

90+2. Ууууух! Темировнинг кучли зарбасидан сўнг Неъматов яна катта саҳнага чиқди!

90+1. Ууух! Мўйдиновнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди.

90. Уууух! Кожо сал қолса бирга-бир ҳолатга чиқиб кетарди, бироқ Насруллаев бунга йўл қўймади ва футболчининг ортидан қувиб етди, бурчак ўарбаси. 

89. Уууух! Кожонинг яқин масофадан берган зарбасидан сўнг Абдувоҳид Неъматов "Насаф"ни муқаррар голдан қутқариб қолди.  

87. Зарба! Абдирахматовнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Абдихолиқов бош билан ноаниқ зарба йўллади. 

85. Мозговой ўз финти орқали Кенжабоевни бирга-бир ҳолатга чиқаришга уринди, аммо тўп Мийичдан ўтмади. 

79. "Насаф"да 3 та алмаштириш: Марушич ўрнига Абдихолиқов, Муҳитдинов ўрнига Сидиқов, Станоевич ўрнига Абдирахматов учрашувни тугатиб қўяди.

76. Ягр ҳужум вақтида Мозговойга нисбатан қоидани бузди. 

73. Ууух! Чогадзе кетма-кет икки бор зарба берди, Ягудин жамоасини яққол голдан қутқарди ва бироз жабрланди ҳам.  

70. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Ҳожимирзаев ўрнига Мўйдинов, Шоаҳмедов ўрнига Темиров баҳсни давом эттиради.

64. "Насаф"да алмаштириш: сал олдин имкониятни кўкка совурган Бозоров ўрнига Чогадзе ўйинга қўшилди.  

63. Зарбаа! Ойбек Бозоров тўпни мухлисларга совға қилиб қўя қолди. 

60. ГОЛ! Халиловнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Мийич бош билан гол уриб, мувозанатни тиклади – 1:1!

59. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Иминов ўрнига Халилов, Раҳматуллаев ўрнига Ягр туширилди.

56. Шерзод Насруллаев қанотдан кириб бориб, ичкарига пас узатди, аммо ҳимоячилардан бири сўнгги паллада тўпни узоқлаштиришга эришди. 

55. Уууух! Ҳумоюнмирзо Иминовнинг кучли зарбаси анча хавфли, бироқ ноаниқ кўриниш олди. 

53. Уууух! Анвар Ҳожимирзаевнинг узатмаси анча кучли чиққани боис тўп майдондан чиқиб кетди. 

51. "Насаф" ҳужумлар ташкил қилишда анча фаол. Худди бир киши кам эмас, кўп ўйнаётганга ўхшайди.  

47. Зарбааа! Анвар Ҳожимирзаев чап қанотдан ёриб кириб, дарвоза томон зарба йўллади, аммо дарвозабон сергак турганини билдирди. Сал ўтиб ўйиндан ташқари ҳолат борлиги ҳам маълум қилинди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаафус! 

45+6. Франсиско Феррейра тўп йўқ жойда Ислом Кенжабоевни очиқчасига туртиб юборди ва сариқ карточка олди. 

45+4. Жоэль Кожо Акмал Мозговойга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Марушичга нисбатан қоидани бузган Мийич сариқ карточка билан жазоланди. 

38. Ислом Кенжабоев Анвар Ҳожимирзаевнинг оёғини босиб олди. Бош ҳакам айбдорни оғзаки огоҳлантирди. Рефери жаҳл ортидан майдонга тушиб кетган Рўзиқул Бердиевга ҳам дакки бериб қўйди. 

35. "Динамо"да алмаштириш: Абдуллаев ўрнига Раҳматуллаев майдонга тушди. 

32. Жоэль Кожо қулай пас қабул қилиб, олдинга ошиқаётганди, бироқ офсайд борлиги маълум қилинди.

28. Анвар Ҳожимирзаев "Динамо" мухлисларини хавотирга солиб, майдонда ётди, бироқ кейинроқ ўрнидан турди. 

24. ГОЛ! Шароф Муҳитдиновнинг узатмасидан кейин Акмал Мозговой бош билан гол уриб, ҳисобни очди. Байрам бошланиб кетди. Қаршида ҳам мухлислар томонидан петардалар ишлатила бошланди!

24. Салим Мустафоев Ислом Кенжабоевга нисбатан жуда қўпол ўйнади.

21. Шерзод Насруллаев Анвар Ҳожимирзаев билан тортишиб қолди. Ҳакам уларни яраштириб қўйди.  

19. "Динамо" қайтанга тенг таркибларда яхшироқ ўйнаётганди, ҳозир эса жамоада хатолар кўпайди. 

16. Ойбек Бозоров яқин масофадан кучсиз зарба ижро этди. 

14. "Насаф"да ўзгариш: Виктор Да Сильва ўрнига Мурод Раҳматов ўйинни давом эттиради.

11. Бош ҳакам вазиятни VAR'да кўриб, сариқ карточкани қизил карточкага ўзгартирди. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолди.  

10. Кожога нисбатан қўпол ҳаракат қилган Ғолиб Ғайбуллаев огоҳлантирилди. 

9. Зарбааа! Жоэль Кожонинг чамаси 17 метрлардан берган зарбаси Неъматов томонидан бартараф этилди, бурчак зарбаси.  

7. Насруллаевнинг қанотдан ошириб берган тўпини Марушич дарвозага йўналтира олмади. Вазият сўнгида офсайд бўлгани ҳам қайд этилди. 

5. "Динамо" Бозоровдан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтди. Кожо тўпни қанотга Ҳожимирзаевга узатди, аммо тўпни Насруллаев "подкат" орқали тортиб олди.  

2. Уууух! Кожонинг бирга-бир ҳолатда йўллаган зарбасини Неъматов қайтаришга эришди. 

2. "Динамо" мухлислари ҳам худди "Андижон" ва "Навбаҳор" мухлислари сингари петардаларни ишлатмоқда. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашвв 19:00 га белгиланган. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+6   
25 май 21:09:41
Евро Лига
10 киши бусаям 1чи таймда Насаф яхши уйнаганди 2 чи тайм куркок уйин килди, курканини диномога билдириб куйди диномо бундан рухланиб янада йоркинро уйнади, Рузи Нематовни чучогидан упиб куйсин Нематов булмаганда диномо Каршидан 3 очко бн кайтган буларди,шу таркибни Абрамовга еки Хамоковга бериб куйсанглар диномога ухшаган жамоаларни Насаф 10 кишимас 9 киши булиб уйнасаям илма тешик килиб ташларди ,Рузини юкотиш кк узин пас бн уйнатаман деб жамоани расвосини чикарган Рузи ваще ишламаябди
+4   
25 май 21:50:42
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Рузиқул кут экансан, итни хам хайдасанг кетади, сен итдан хам паст экансан, йўқоллллллллл....
+3   
25 май 21:47:28
SHAMAN-2016
МАН ХАР ДОИМ АЙТАМАН РУЗИКУЛ НАСАФНИ ЧЕМПИОН КИЛА ОЛМАЙДИ, РУЗИ ИНСОФ БЛРМИ САНГА, ЙУКОЛ Г....Н НАСАФДАН
+3   
25 май 20:43:15
M.Yunayted.
Sobiq navbahor bosh murabbiyi Adre Kanchslisk interyuvsida aytgan ediku.""Hokim tomonidan Paxtakordan 6 achkoga ortda yurishimiz aytilgan edi .Yutsa yutardik yutqarsa yutqarardik deb.Tassavur qiling Moskva miri sska ga bosim qila oladimi "" deb.Bu spektakil xolos asabni buzmayla.
+3   
25 май 20:35:31
barselona7
Shuxrat Nabiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сан пиез картошка шолгамдан пармида Ош пишираоласанми билиб казонга Бори чумичга чикади Рузикул борини эплаёбти шунча мутахасислар тан олобдию шунга фахминг етмадими
Биринчидан танимаган одамни сансирашмайди. Иккинчидан Рўзиқул Бердиев 12 йил бўлди Насафни бошқара бошлаганига. Ўтган мавсумда Пахтакор кучсиз ҳолатда очко йўқотяпти нисбатан кучлироқ Бердиевни Насафи йўқ жойдан очко йўқотяпти. Нима суперлига жамоалари қўй гўштию қўй думба бўлиб Насафни таркиби картошка пиёз бўлиб қолдими? Динамо, Андижон, Навбаҳор жойлашган гуруҳдан чиқолмади Динамога кучи етмади нима Динамо таркиби думба ёғимиди ёки ўтган турда 10 киши бўлиб қолган Бунёдкорни ютолмади ўз майдонида нима Бунёдкорни таркиби қази-қартамиди. Фаҳминг етса Насафни юқори даражага олиб чиққан Баҳром Ҳакимов халқаро аренадаги ғалабаларга етаклаган Демяненко ва бунга шароит яратиб берган раҳматли Нуриддин Зайниев эканлигини тушунардинг.
+3   
25 май 20:07:31
Kushon77
Биродарлар хозирги кунда Рузикул бердиев Узбекистонда кучли мурабий булса керак .Насафга омад (НАВБАХОР мухлисидан).
+3   
25 май 20:04:11
Bexa97
Gʻolib kallanga ottiki. Tupoy baran. Qilgan ishinga s*kee
+3   
25 май 18:37:02
Саидмурод
НАСАФ, бугун ҳам валидолми нимадир тах қилиб ўтирайликми?
Мухлисларингнинг хаммасини юрак касал қилдиларингку.
+3   
25 май 18:31:21
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Битта нарсага хеч тушунмиман. Нега Зафармурод нуккул заменада колади. Куп хато килсаям Мухамадиев асосийда тушади
+2   
25 май 22:44:27
Ismoil Tolibov
BERDIYEV HAQIDA 1-MARTA SALBIY FIKR BILDIRYAPMAN.
BUNAQA O'YINLAR BILAN MEDALLAR UZOQLIK QILADI.
AKA POSTI BO'SHATING
+2   
25 май 21:09:30
Не твой уровень Дорогой
Биринчи давра факат ничья уйнаймиз шекилли Насафга хурмат саклаган холда 2 тайм дейарли уйин бермади Динамо Насафга тезрок стадион очилса зур буларди Динаможон динамо балее САМАРКАНДДА ёндирамиз хали
+2   
25 май 21:08:16
Realist 2
Xulosa: Abramov o'z futbolini quraverarkan. Huddi Gvardiola singari. Voz kechmas ekan chiroyli o'yin uslubidan. Recpekt. Kun kelib yaxshi yuqori saviyadagi ijrochilarni topsa yanayam kuchayadi uning futboli. O'zining imzosiga ega mutaxasis.
+2   
25 май 21:05:21
Jurabek Mustafoyev
Ex Nasaf qachon yaxsho tayorlanib uynaysan oddiy jamodan farqing qolmadi yaxshiyam omading kelayabdi bobir uz ustingda ishlamay quyding ruziqul tayorlolmayabsan uyinchilarni
+2   
25 май 21:05:08
Uchqunbek Habibullaev
Рузикул кет яшиси. Иш куп топилади санга ухшаган тренерга. Жонга тегдинг. Боллар уйнашни хохлашмаепти олдинги Насафдан асар хам колмаган. Одамлани асаби учун арзимайсан.
+2   
25 май 20:59:35
Leader RM
A.S.А фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2 та арман тил топишган куринади. 11 дакикадаги кизил хам сценарийнинг бир кисми булиши мумкин. Шусиз хам 2 та жарохат сабабли химоясида муаммолар булиб турган Насафнинг натижаларига сиртдан таъсир килиш услуби балки бу...
Рузикул акани чутали йукми
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика