UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Англия терма жамоаси Европа чемпионатида ғалаба қозонса, қанча мукофот пули олиши маълум  0 10:00«Сўғдиёна» тўрт йиллик нохуш анъанага кеч қўйди  6 09:33Англия ва Сербия терма жамоалари 44 йиллик антирекордни янгилашди  0 09:06Хвича Кварацхелиянинг агентининг гаплари футболчининг трансферини барбод қилиши мумкин  0 08:41Роберто де Дзерби янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 08:14Евро-2024. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match» соҳиблари маълум  2 07:47Евро-2024. Бугун Франция ва Бельгия мусобақадаги «юришини» бошлайди  0 07:21Суперлига. Бугун Тошкентда иккита учрашув бор  3 02:35Евро-2024. Сербия - Англия 0:1  0 01:55Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди  13 01:34Мбаппе Олимпиадада иштирок этиш масаласига узил-кесил нуқта қўйди  2 01:10Рўзиқул Бердиев: "Дастлабки дақиқада юзага келган вазиятимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди"  33 00:51"Сўғдиёна" ёрдамчи мураббийи: "Иккита четлатишдан сўнг ҳам ғалабани сақлаб қолишгани учун йигитларга рахмат айтаман"  10 00:36Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди. Сиаваш Ҳақназарий ҳозирча жамоага киришиб кета олмаяпти"  22 00:20Евро-2024. Словения - Дания 1:1  0

Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади... Янгиликлар

Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...

Тўғри, олдинда ЕЧЛ финали бор, аммо бугун Кроос учун ички чемпионатдаги охирги ўйин бўлади.

Футбол тарихида, умуман спортда ўз ишининг усталари, афсона даражасига етганлар кам эмас. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам вақтида тўхташни уддалай олмаган. Шахсан мен бундайлардан Зинедин Зиданни биламан. Яна кимдир бўлса, эслатиб юборарсиз.

Кроос нафақат зўр футболчи эди, балки кези келганда ҳақиқатни айтишдан чўчимасди. Узоққа бормайлик, яқинда ЕЧЛ ярим финалида "Реал"нинг "Бавария"га қарши учрашувида ҳакам мюнхенликлар ҳимоячиси де Лигт гол урган вазиятда хатога йўл қўйганди. "Реал" футболчиси бўлишига қарамай, Тони ўйиндан кейиноқ ҳакам ўша вазиятда шошилгани ва хато қилганини, рақиб "тоза" гол урганини айтди. Бундай мисоллар етарлича топилади. Бироқ Тонининг муваффақияти сири ҳам шундаки, у фақатгина шов-шувли интервьюлари билан жамоатчилик эътиборида бўлмаган. 

Узатмаларда деярли хато қилмайдиган Тони Кроос майдонда совуққонлиги билан ҳам ажралиб туради. Айнан шу ҳислати туфайлидир, балки, у ҳали бемалол "Реал Мадрид" сафида ҳам ўйнай оладиган ҳолатида фаолиятини якунлашга, ўша машҳур бутсаларини михга илишга қарор қилди. 

Бундан бир - бир ярим ой аввал ҳам испан нашрлари "Реал" Крооснинг ўйинидан тўлиқ қаноатланаётгани ва катта эҳтимол билан Лука Модрич жамоани тарк этиб, германиялик яна бир йилга "Мадрид"да қолишини ёзаётганди. Лекин ҳеч ким кутмаганда Кроос фаолиятини якунлашга қарор қилганини эълон қилди.  


Футболчи ва клублар Крооснинг кетишига қандай реакция билдирди?



"Байер" клубининг IG"даги расмий саҳифаси: "Нафақага чиқишингдан завқ ол, Тони Кроос - футбол сени соғиниб қолади.

Биз доимо сенинг қора-қизил либосдаги ўйинларингни ўзгача меҳр билан ёдга оламиз".


Криштиану Роналду "Instagram"да: "Ҳаммаси учун раҳмат, Тони! Сен билан бир жамоада тўп тепиш мен учун шараф эди. Барча эзгу тилакларимни тилаб қоламан".


Бруну Фернандеш: "Ўз авлодининг энг зўрларидан бири. Мана шу йиллар давомида сенинг ўйинларингни кўриш жуда завқли эди".


Федерико Вальверде: "Менимча, болалигимизда ҳаммамизда унга ўхшашга ҳаракат қиладиган инсонимиз бўлган. Биз у инсоннинг ҳар бири ҳаракати бизни ҳайратга солар, унга ўхшашга ҳаракат қилардик ва телевизор орқали кўриб: "Катта бўлганимда айнан ундек одам бўлишни истайман", - дердик. Агарда биз тасаввури кенг бола бўлсак, биздан узоқ, етиб бўлмас даражадаги инсон билан кун келиб бирга тўп тепишни хаёл қила олардик.

Мен ҳам шундай болакай бўлганман. Ўша болакай орзусини рўёбга чиқарди ва доим идеал футболчи деб билган ўйинчиси билан бир майдонда тўп тепа олди.

Бугун, томоғимга бир нима тиқилгандек ҳолатда, тушуняпманки — ўша болакай сен билан яна ўн йил бирга тўп тепишни истайди, мен ҳам, Тони. Сабаби мен ҳали ҳам ўша сенинг ҳаракатларингдан завқ оладиган болакайман.

Бу мактуб ҳақида кун бўйи ўйладим ва менимча, ҳеч қачон сенга буни айтмаганман ва балки шахсан айта олмасман ҳам, билмайман, аммо шуни билишингни истайман: "Мен сени яхши кўраман. Бугун мен шу даражада бўлишимда сенинг ҳам ҳиссанг бор - сен туфайли маълум ютуқларга эриша олдим ҳамда "Реал Мадрид" футболчиси бўлиб турибман".

Шу ўринда қўшимча қилиб ўтмоқчиман, ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, янги мавсумда Тони Крооснинг "8" рақами айнан Феде Вальвердега насиб қиладиган кўринади. 

Исбот сифатида Крооснинг жавобини келтиришим мумкин.


"Уххх… Қадрдоним, Феде. Мен учун қанчалик муҳим инсонлигингни биласанми. Чунки мен сени футболчи сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам жуда яхши кўраман. Келажакда бу жамоанинг сардори бўлиш учун барча зарур ҳислатлар сенда мавжуд. Доимо сени қўллаб-қувватлайман ва ёнингда бўламан! Эртага бошқа мавзуни гаплашамиз… #8"



Родриго: "Тони, ҳаттоки ушалиши энг қийин орзуларимда ҳам сен билан бошдан ўтказганларимизни тасаввур қила олмасдим! Ҳар бир дарс, гол, узатмаларинг, биз бирга қўлга киритган совринлар ва футбол учун қилган улкан меҳнатинг учун раҳмат. Мадридистлар ва футболни яхши кўрадиган барча учун нохуш хабар бўлди. Энди бизга Тони Крооснинг дарслари етишмайдиган бўлди. Сен унутиб бўлмас афсонасан, профессионал футболчиликдан кейинги ҳаётингда барча эзгу тилакларни тилаб қоламан ва доимо бахтли бўлгин. Бироқ бу воқеанинг битта тугалланмаган саҳифаси бор... "давай" Чемпионлар Лигасининг 15-кубогини бирга қўлга киритамиз!

Ҳаммаси учун раҳмат, Тони Кроос»


Жуд Беллингем"Бир йил етарли эмас эди".

Тони Кроос: "Бир йилдан кўп бирга бўлиш АДОЛАТСИЗЛИК бўларди (кулади)".



Мирослав Клозе: "Кроос ҳозирнинг ўзидаёқ энг муваффақиятли немис футболчиси. Умид қиламанки, у ЕЧЛ ва Еврода ҳам зафар қучади. Тони ана шундай хайрлашишга муносиб футболчи".

Қайд этиш лозим, Тони Кроос Германия таркибида 2010 йил жаҳон чемпионати бронза медаллари, тўрт йил ўтиб Жаҳон чемпионати-2014да олтин медалларни қўлга киритган. Бироқ бирор марта ҳам Европа чемпионатида ғолиб бўлмаган. 2012 ва 2016 йилларда Кроос ва Германия қитъа биринчилигида бронза медалларини қўлга киритган холос. Германияда ўтадиган мусобақада ана шу вазифани ҳам бажариб қўйиш - чиндан идеал якун бўларди.    


Табиийки, "Marca" нашри ҳам бу воқеани эътиборсиз қолдирмади: 

"Кроосдек футболчилар бошқа ишлаб чиқарилмаяпти"


Лука Модрич: "Жаҳон футболи афсонавий футболчини йўқотмоқда. Сен нафақат "Реал"нинг, балки бутун футболнинг афсонаси ҳисобланасан. Сен билан "Мадрид" "маркази"ни бўлишиш мен учун чинакам шараф эди. Сен билан бирга ўйнашдан завқ олардим. Шундай ҳислатларинг борки, улар сени такрорланмас, ўзгача футболчи қилади ва бошқа Тони Кроос энди ҳеч қачон бўлмайди.

Унутилмас онларга бой бўлган кечалар, титуллар ва "Бернабеу" магияси... Биз клубда ўтказган олтин давримизни ҳеч қачон унутмаймиз.

Сен барчасига эришиб бўлдинг, лекин яна битта иш қолди: клубимиз учун Чемпионлар Лигасининг 15-кубоги. Кел, бирга шу мақсадга ҳам эришамиз! Сени соғиниб қоламан, дўстим!".


Томас Мюллер "Барселона" мавзусида кўп хазил қилишини футбол мухлислари яхши билишади. Қизиғи шундаки, "Барселона"дан ўч олиш ҳақидаги хазил Кроос фаолиятини якунлаши ҳақидаги хабаргача етиб борди:


Тони Кроос фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилганидан кўп ўтмай, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди: 

“Бу ҳаётимдаги энг қийин қарор бўлди. Менинг оилам? Жесс (аёли) мени қаттиқ қўллаб-қувватлайди. Леонга (ўғли) бу қарорим ёқмади, Ами эса (қизи) "Мадрид" мухлисаси бўлсада, жуда бахтли (кулади). У биз бирга отда сайр қилишимизни истайди, мен олдинлари бу хавфли эканлигини айтардим, лекин энди бошқа баҳона топишимга тўғри келади”.


Хаби Алонсо Тонининг фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорига қуйидагича изоҳ берди:

"Тони Кроос? Бу тўғри қарор, мен уни тушунаман, бу уни энг юқори чўққида қолдиради. Қўшимчасига, Германия ЕВРОда унинг ўйинларидан завқлана олади. У ажойиб футболчи, ўрнак сифатида кўрсатишга арзийдиган футболчи, Кроос бутун бир даврнинг тимсоли сифатида тарихда қолади".


Дарвоқе, мақола аввалида айтганимиз — "Кроос узатмаларда деярли адашмайди". Ишонмайсизми, унда мана бу факт сиз учун — Ла Лигадаги 10 йил давомида Тони Кроос умумий ҳисобда 22 088 та узатмани амалга оширган ва улардан 20 672 таси аниқ бўлган. Ортиқча таърифлашга сўз ожиздек.


Чиндан, Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири. Ва бугун у ички чемпионат доирасидаги охирги ўйинини ўтказади, балки Карло Анчелотти ярим ҳимоячи ҳали ЕЧЛ финалида ҳам керак бўлишини ўйлаб, уни асосий таркибда туширмас, аммо Кроос майдонга тушиши ва "Реал" мухлислари... Умуман стадионга йиғилган барча ишқибозлар футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири билан хайрлашиши турган гап. 

Суратда қахрамонимиз қўлга киритган барча совринлар деб ўйладингизми, йўқ бу эса шунчаки Тони Кроос фаолиятининг бир саҳифаси... Суратда акс этган совринларни Кроос "Реал" сафида қўлга киритган. давомида қўлга киритган совринлар. 2014 йилнинг ёзигача, айнан ўшанда Тони Мадридга кўчиб ўтганди, 24 ёшли ярим ҳимоячи анча-мунча совринларни қўлга киритиб улгурганди. Мана мисол учун, "Бавария" сафида у 3 карра Германия чемпиони — 2007/08, 2012/13, 2013/14; 3 карра Германия Кубоги соҳиби — 2007/08, 2012/13, 2013/14; 2 карра Германия Суперкубоги соҳиби — 2010, 2012; УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби 2012/13; УЕФА Суперкубоги ғолиби — 2013; Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби — 2013 йил.

Шундай экан, охирги икки имкониятнинг бири бугун ва уни қўлдан чиқарманг! Ўзбекистон вақти билан 23:59дан бошлаб

Реал Мадрид

Примера Дивизион . 38-тур

26/05/2024, 00:00

0
:
0
Тугади

Бетис

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 73614 томошабин

Бош ҳакам: Isidro Diaz de Mera

45'
90'
5'  Начо Фернандес
63'  Тибо Куртуа (Кепа Аррисабалага)
64'  Начо Фернандес (Эдер Милитан)
72'  Даниэль Карвахаль
74'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
74'  Эдуардо Камавинга (Лука Модрич)
87'  Тони Кроос (Дани Себальос)
39'  Джонни
72'  Родри (Серджи Альтимира)
81'  Виллиан Жозе (Абде Эззалзули)
84'  Сократис Папастатопулос
">Ла Лига 38-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Бетис"га қарши майдонга тушади. 

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

+3   
25 май 22:39:55
assassin
Энг яхши уйинчиларимиздан бири хаммаси учун рахмат
   
27 май 10:02:49
Hasan Azamqulov
Men haqiqiy futbolni 2014-yil bilganman. Realga muxlislik 2020-yildan boshlangan. Men Krossni 2014-yilgi Jahon chempionatida Germaniya chempion bo'lganda Taniy boshlagandim. Haqiqatan Kross afsona .....Gracias estrella del Real Madrid.
   
26 май 02:10:12
Dilshod Nazarov
Maestrodan buyuk ketish Real chempionlar ligasida zafar quchsa Germaniya yevro 2024 chempion bolasa u holda Toni Krossga Oltin top va the best topshilishu
   
26 май 01:38:13
Fayzullo
Ливерпул мухлиси сифатида айта оламан футбол оламидаги Афсона кетяпти афсус
   
25 май 23:31:25
MadridisT
Kross man realda CR7 va Kakadan keyin ko'rishni istagan eng yaxshi futbolchi. Krossni kross paslari maydonni ko'rishi mani xar doim hayron qoldirgan zo'r futbolchi afsus sal vaxliroq tugatepti faoliyatini
   
25 май 23:19:11
Oliver Kan
Krosni Bavariyadan ketishiga gvardiola sababchi boʻlgandi aslida oʻsha vaqtda gvardiolani Bavariyaga kelishi juda katta xato boʻlgandi
   
25 май 23:15:40
Oliver Kan
Krosni ketishi Bavariya tarixidagi eng katta xato boʻlgan
   
25 май 22:52:23
Mukhammadiyev Mukhammadiyev
Ман Барса мухлисиман лк Тонига ва Модричга гап йук ажойб футболчилар
   
25 май 22:48:29
Malik Xudoynazarov
BOBIRBEK_URINOV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Зур уйигчилар каторида туради Тони... Афсона эмас лекин!
Qanaqasiga afsona emas tushinmadim
   
25 май 22:16:43
Nasimov_13
Finalda o'ynarkanmi
-1   
25 май 22:04:27
Jamshid Abdusamadov
Кроссни урнида бошкаси булганда арабистонга ёки американа кетарди.
-3   
25 май 22:46:17
BOBIRBEK_URINOV
Зур уйигчилар каторида туради Тони...
Афсона эмас лекин!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Яндекс.Метрика