Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Райо Вальекано"ни тор-мор этди

13 сен 2026, 01:55
Испания Ла Лигаси 5-тур доирасидаги учрашув якунланди.

"Реал Мадрид" — "Райо Вальекано" 4:1

Голлар: 13, 90+1 - Килиан Мбаппе, 17 - Альваро Каррерас , 35 - Жуд Беллингем, 51 - Серхио Камельо

“Реал Мадрид”: 1. Тибо Куртуа, 24. Дензел Дюмфрис, 16. Ибраима Конате, 22. Антонио Рюдигер, 18. Альваро Каррерас, 5. Жуд Беллингем, 7. Винисиус Жуниор (17. Марк Кукурелья, 89’), 20. Бернарду Силва (14. Орельен Чуамени, 69’), 8. Федерико Вальверде (6. Эдуарду Камавинга, 46’), 25. Ян Диоманде (15. Арда Гюлер, 72’), 10. Килиан Мбаппе.

Захира: 13. Андрей Лунин, 2. Рауль Асенсио, 4. Дин Хёйсен, 12. Трент Александер-Арнольд, 19. Карлос Эспи, 27. Тьяго Питарч, 9. Эндрик, 21. Браим Диас.

“Райо Вальекано”: 25. Эмиль Аудеро, 2. Андрей Рациу, 24. Флорьян Лежён, 6. Пате Сисс, 17. Адрия Педроса (20. Иван Балиу, 86’), 14. Георгий Цитаишвили, 8. Унай Лопес (15. Мужаид Садик, 76’), 18. Альваро Гарсия, 36. Гнангоро Буаре (23. Оскар Мартин, 67’), 4. Педро Диас (37. Раян Белаид, 67’), 10. Серхио Камельо (9. Алешандре Журавски, 75’).

Захира: 1. Дани Карденас, 30. Адриан Молина, 3. Мараш Кумбула, 22. Пелайо Фернандес, 26. Марко де лас Сиас, 28. Саму Бесерра, 31. Марко Роман.

Огоҳлантиришлар: 76 - Пате Сисс

90+4. Ўйин якунланди.

90+2. Ўйин тақдири ҳал!

gettyimages-2294937943-2048x2048.jpg

90+1. ГОЛ! Мбаппе ҳисобни янада йириклаштирди!

90. Ўйиннинг асосй вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

80. “Райо Вальекано”ҳам баъзан олдинга чиқиб турибди, бироқ айтарли вазият қилинмади.

72. “Реал” янга олдинга юриш қилмоқда, жамоа тўхтамоқчи эмас.

67. Жамоалар сафида ўзгаришлар амалга оширилди.

gettyimages-2294933173-2048x2048.jpg

51. ГОЛ! Камельо ҳисобни бироз қисқартирди.

49. Меҳмонлар фаолликни оширишмоқда.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+3. Дастлабки бўлим якунланди.

45+2. Педро Диаснинг зарбасини Куртуа қайтарди!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Килианнинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтмоқда…

43. Диоманденинг заргарона узатмасига Мбаппе етиб кела олмади…

40. Конатенинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

40. Яна Жуддан зарба, бу сафар ҳам тўп рекошетга учради ва сал қолса дарвоза устунига “парашют” услубида тушиб қолиши мумкин эди.

39. Бернардунинг зарбасидан сўнг тўп рекошетга учраб, майдонни тарк этди.

37. Яна Мадриднинг бош жамоасидан ҳужум кўряпмиз, бу сафар рақиблар қайтаришди.

36. “Реал” аввалроқ “Малага” билан ўйиндаги каби ярим соатдан сал кўпроқ вақтда учта гол урди.

gettyimages-2294928069-2048x2048.jpg

35. ГОЛ! Жуд ҳисобни оширди! Ажойиб комбинация якунида тўп Жудга келиб тушди, унинг зарбаси голга айланди!

26. Камельонинг узоқдан тепган тўпини Куртуа қайтарди!

25. Яна хавфли вазиятда “Реал”дан, бу сафар Винисиусдан хавфли зарба бўлди, аммо тўпни дарвозабон қайтарди…

20. Яна Вини прессинг натижасида тўпга эга чиқиб, Мбаппега узатди, унинг зарбасига рақиб ҳимоячилари “блок” қўйишди.

18. Қандайдир уч дақиқада иккита гол урди “Реал”, худди “Интер” билан ўйиндаги каби.

gettyimages-2294423361-2048x2048.jpg

17. ГОЛ! Каррерас ҳисобни оширди! Винисиус прессинг қилиб тўпни олди, Каррерас аввал Мбаппега, сўнг Килиан Алварога узатди, испаниялик ҳимоячи эса гол урди!

16. Яна мезбонлар олдинга ўтмоқда.

15. Тезкор гол кўрдик ўйинда, энди янада қизиши аниқ!

gettyimages-2294420145-2048x2048.jpg

14. ГОЛ! Мбаппе пенальтини аниқ амалга оширди!

13. Пенальти! “Райо Вальекано” дарвозаси томон! Каррерасга нисбатан қўполлик ишлатилди.

11. Вальвердедан “пушка” кўришимиз мумкин эди, аммо бу сафаргиси чап оёқ билан ижро этилди ва якунда тўп ноаниқ кетди.

10. Эндиги зарба Винисиусдан бўлди, бироқ тўп рекошетага учраб, майдонни тарк этди.

9. Цитаишвили бир ҳимоячидан ўтиб, ерлатиб зарба берди, яна Тибо қайтарди!

7. Мбаппе рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, бош ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини маълум қилди.

5. Меҳмонлардан илк зарба бўлди, Диас тепган тўпни Куртуа ушлаб олди.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Испания Ла Лигаси 5-тур доирасидаги "Реал Мадрид" — "Райо Вальекано" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›