UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал учун таркиблар аниқ!  1 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  1 22:35Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  4 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  18 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “А” гуруҳига назар Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “А” гуруҳига назар

Бугун қитъамизда Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилади. “А” гуруҳида қуйидаги беллашув бўлиб ўтади.
15:30. Сурия – Сингапур

Сурия термасини бир ҳафта муқаддам янги мураббий қабул қилиб олди - Ҳуссам Ал Сайед. Бугун унинг қўл остидаги жамоа Сингапурга қарши тўп суради. Сурияда давом этаётган сиёсий нотинч вазият туфайли ўйин Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилади. Бугун шунингдек, Уммон – Иордания баҳси ҳам ўтказилиши лозим эди, бироқ Иордания ЖЧ-2014 плей-офф босқичида иштирок этаётгани боис бу ўйин 31 январга қолдирилган.

Гуруҳда Сурия 1 очко билан охирги ўринда боряпти. Сингапур ҳисобида эса 3 очко бор. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида сурияликлар устози қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Бу баҳс биз учун ниҳоятда муҳим. Агар ғалаба қозонсак, 2015 йил Австралияга бориш имкониятига эга бўламиз. Билишимча, Сингапур - яхши жамоа, лекин биз ҳам қараб турмаймиз. Рақибни жиддий ўрганиб чиқдик ва улар ҳақида ҳамма нарсани биламиз”.

Айни пайтда Сингапур терма жамоасини германиялик таниқли мураббий Бернд Штанге бошқармоқда. Унинг сўзларига кўра, футболчилар бўлажак баҳсга тайёр:

“Ўз майдонимизда Сурияни 2:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Шундай экан, сафарда ҳам ижобий натижага умид қиляпман. Жамоамнинг ўртача ёши 23дан иборат. Кўриниб турибдики, бизда ёш терма жамоа бор. Биз Сурияни камситмоқчи эмасмиз, лекин ютиш учун майдонга тушамиз”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика