Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Ёзёвон" 4:0
06 июн 2018 08:22
Янгиликлар
Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Ёзёвон" 4:0
Кеча Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида Наманганнинг “Навбаҳор” ва Про-лига вакили Ёзёвоннинг “Ёзёвон” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Унда тажриба ўз сўзини айтиб, “лочинлар” йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Таъкидлаш жоизки, баҳснинг биринчи бўлимидаёқ наманганликлар ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйишганди. Голларга Азамат Алланиёзов, Сардор Сулаймонов, Мирзоҳид Ғофуров ва Ненад Иньяц муаллифлик қилишди.
Айтиш жоизки, ушбу учрашувда “лочинлар” устози Илҳом Мўминжонов бир қатор ёш футболчиларни ҳам майдонга тушириб, уларнинг имкониятларини синовдан ўтказди.
Суперлига 15-тури доирасидаги 10 июнь куни “Қўқон-1912” клубига қарши ўтказиладиган бўлажак “водий дербиси” олдидан "лочинлар" мазкур йирик ҳисобдаги ғалаба билан ўз кайфиятларини анча кўтариб олишди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар