Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин

Khoja
24 фев 2026
"Атлетико" аъзоси Антуан Гризманн яқин кунларда МЛС клуби "Орландо Сити"га ўтиши мумкин, деб хабар берди журналист Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғида инсайдерлар Том Богерт ва Марио Кортаханага таяниб.

Маълумотларга кўра, барча томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичда ва сўнгги кунларда жуда олдинга силжиган. Футболчи ёзда фаолиятини АҚШ жамоасида давом эттиришга яқин.

34 ёшли Гризманн "қизил-оқлар" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади — у 210 та гол урган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 35 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Унинг "Атлетико" билан шартномаси 2027 йил ёзида тугайди.


KhojaМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano