UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  1 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  4 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  11 22:51Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради"  15 22:42Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"  21 22:25"Насаф" — 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Тақдирлаш маросими)  4 21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  25 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  4 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  254 20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  5 20:24Драган Черан Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарига айланди  2 20:11Расман: Компани — "Бавария" бош мураббийи!  9 19:59Компанини "Бавария"га Гвардиола тавсия қилган  3 19:35Карло Анчелотти: "Мен фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман"  9 19:14"Манчестер Юнайтед" англиялик марказий ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

"Оқ-тепа" ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Икки жамоада ҳам янги номлар бор Янгиликлар

"Оқ-тепа" ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Икки жамоада ҳам янги номлар бор

Тошкентда йиғин олиб бораётган "Навбаҳор" жамоаси бугун илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов "Оқ-тепа"га қарши кечган ўртоқлик ўйинида етакчиларга дам беришга қарор қилди ва ёшларга имконият тақдим этди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда ёш "лочинлар" ўз дарвозаларидан бешта тўп олиб чиқишди. Рақибнинг голларига меҳмонлар иккита тўп билан жавоб қайтаришди. Дастлаб Илҳом Алибоев жамоадошининг узатмасидан сўнг гол урган бўлса, Сардор Теляков пенальтини аниқ амалга оширди. "Навбаҳор"да янги келганлардан Хушнуд Авилов ва Фарҳод Мираҳматов тўп тепди. "Пахтакор" дарвозабони Умид Ҳамроев илк дақиқалардан ҳаракат қилди. Майдон эгаларидан Шерзод Қодиров дубль қайд этди, қолган учта голга Идрис Бикмайкин, Сандей Сонг, Акобир Тўраев муаллифлик қилди. "Оқ-тепа" таркибида бугун бир қатор янги номлар майдонга тушганини айтиб ўтиш жоиз. "Шўртан"дан Олим Каримов, "Машъал"дан таклиф қилинган Акобир Тўраев айни пайтда кўрикда бўлиб турибди. Ўтган мавсум иккинчи даврасида "Қизилқум"га ижарага берилган Шерзод Қодиров ҳам жамоага қайтди. Шунингдек мураббийлар штаби африкалик легионер футболчи Сандей Сонгни синовдан ўтказишмоқда. 

Ўртоқлик учрашуви.

"Оқ-тепа" - "Навбаҳор" 5:2

Голлар: Шерзод Қодиров (дубль), Сандей Сонг, Идрис Бикмайкин, Акобир Тўраев - Илҳом Алибоев, Сардор Теляков

"Оқ-тепа": Элёр Бахтиёров, Шерзод Қодиров, Достон Баҳромов, Олим Каримов, Маҳсуд Аълохўжаев, Шаҳзод Маъмуржонов, Дилшод Файзиев, Самуэль Опекс, Идрис Бикмайкин, Сандей Сонг, Муҳриддин Ботиров

Захира: Жамол Ҳикматов, Савелий Абрамов, Абдулазиз Тошкенбоев, Ислом Бойсариев, Талгат Нигматулин, Акобир Тўраев, Абдулазиз Жўраев.

"Навбаҳор": Умид Ҳамроев, Хушнуд Авилов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Шаҳзод Ҳамидов, Фарҳод Мираҳматов, Ҳусайн Эргашбоев, Абдулҳай Исмоилов, Сардор Теляков, Шерзод Ғуломжонов, Бобир Мамажонов, Илҳом Алибоев

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика