UZ

Сўнгги янгиликлар

06:05Евро-2024. Германия - Шотландия 5:1  0 02:10Юлиан Нагельсманн Сречко Катанецни ортда қолдирди  3 01:55Германия Европа чемпионатининг очилиш ўйинида Шотландияни йирик ҳисобда мағлуб этди  15 01:05Флориан Виртц Германия терма жамоаси сафида рекорд ўрнатди  1 00:56Илёс Зейтуллаев: "Яратган вазиятларимиздан келиб чиқсак, натижадан бироз ранжидим"  1 00:15Веско Стешевич: "Нимели? Ҳеч нарса дея олмайман"  3 00:10"Брайтон"да Де Дзербининг ўрнини ким эгаллаши аниқ. У АПЛ тарихидаги энг ёш мураббий бўлади  0 23:51 БМБ легионери Ҳебберт Оливейра: "Мавсумни иккита олтин медаль билан тугатганимиздан жуда хурсандмиз"  0 23:30Суперлига. "Металлург" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  0 23:05Евро-2024 старт олмоқда! Германия – Шотландия. Таркиблар аниқ  10 22:44Нодир Элибоев: "Ўз олдимизга қўйган барча мақсадларни бажардик. Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақиблари ўта кучли эмас"  0 22:21Суперлига. "Металлург" ва "Бунёдкор" Олмалиқда муроса кўчасини танлади. Бекобод ва Тошкент осмонида қора булутлар  20 21:53МЮ Англия термаси ҳимоячиси учун 45 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 21:23Расман: "Краснодар" дарвозабони ПСЖга ўтди!  3 20:53"Пахтакор" жаримага тортилди, Бўриевнинг қизил карточкаси бекор қилинди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  16

Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирганди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирганди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Биласизми мени нима хурсанд қилмоқда. "Пахтакор" кучсиз вақтида ҳам барча биздан чўчимоқда. Ўйинга келадиган бўлсак, менинг фикримча биз рақиблардан кўпроқ вазият яратдик. Афсуски, иккинчи таймда жонландик. Бугуни учрашувда бир нечта футболчиларимиз бошқа позицияда ўйнашди. Шунинг учун бироз қийналдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисоб 2:0 кўринишида бўлиш керак эди. "Динамо"га қарши кечган учрашувда ҳам худди шундай ҳолат рўй берди. Рақиб тайм давомида бир маротаба ҳужум қилди ва гол урди. Ҳимояда тўғирлашимиз керак бўлган ишлар кўп. Йигитларга раҳмат айтаман. Бир киши кам бўлиб дуранг ўйнадик.

- Ҳакам ўйинга жуда кам вақт қўшди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Чунки "Пахтакор" ўйнамоқда. Ишонинг, агар биз ғалаба қозонаётганимизда улар 10 дақиқа қўшган бўларди.

- VAR вазиятни кўрмоқда, аммо яққол исбот йўқлиги сабабли ҳеч қандай пенальти ва қизил карточка берилиши керак эмас, аслида. VAR техникалари яхши эмас, аммо улар шубҳали қарор қабул қилишмоқда. Ҳакамларнинг ишини қандай баҳолайсиз?

- Билмадим. Биздан қўрқишаётгани учун шундай қарор қабул қилишаётгандур.

- Ортиқбоев нега таянч ярим ҳимоячи сифатида ўйнамоқда? Диёрни Азмиддиновнинг ўрнида ўйнатсангиз бўлар эди. Сиз учун Азмиддинов марказий ҳимоячи сифатида яхшироқ вариантми?

- Диёрнинг асосий позицияси таянч яримҳимоячи. У ёшлар терма жамоасида ҳам, "Бухоро"да ҳам таянч яримҳимоячи позициясида ўйнаётган эди. Ортиқбоев жорий мавсумга қадар деярли ҳеч қаерда ўйнамаган. Биз ундан натижа кутмоқдамиз. "Пахтакор"дек жамоанинг асосий футболчиси сифатида стабил ўйин талаб қилмоқдамиз. У меҳнат қилмоқда. Биз ёш футболчилар билан ўйнамоқдамиз ва уларга вақт керак. Ёшларимиз бунга қадар фақат U21 лигасида тўп тепишган. Орадаги фарқ эса жуда катта. Шу сабабли ёшларга кўпроқ имконият бермоқдамиз. Улар секин асталик билан тажриба тўплаб боришмоқда. Ҳамма хато қилади. Буюк футболчилар ҳам хатолар қилган.

- "Динамо" ва "Қизилқум"га қарши учрашувларда жамоангиз дуранг қайд этди. Потенциал 6 очкода бор йўғи 2 очко қўлга киритилди. Шундай натижалар туфайли жамоангиз чемпионлик пойгасидан тушиб қолиш эҳтимоли юқори. Ушбу вазият ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Эҳтимолий ва потенциал деган фикрлар нотўғри. Ҳақиқий натижани ўзингиз кўриб турибсиз. "Насаф" ҳам бугун дуранг ўйнади. "Насаф"нинг таркибига қаранг, улар даҳшатли таркиб йиғишган. Ўтган учрашувдан сўнг Вадим Абрамов жамоам икки очко йўқотди дея фикр билдирибди. Баҳсни такроран кўриб чиқишингизни сўрайман. 15 дақиқадаёқ 3:0 ҳисобида олдинда бўлишимиз керак эди. Барчаси видеода бор. Тўғри, агар ғалаба қозонганимизда биринчи ўринда бўлишимиз мумкин эди. Лекин барча жамоалар очко йўқотяпти. Ўтган икки мавсумни эсланг, якунда ким чемпион бўлди(жилмайиб). Барча жамоалар ҳали очко йўқотади. Бизнинг чемпионатда ҳеч ютқазгиси келмайди. Рақобат жуда кучли. "Насаф" ўз ўйида "Динамо"га имконият қолдирмайди дегандек туюлади, аммо натижани кўриб турибсиз. Чемпионатимиздаги даражада деярли тенг. Барча жамоалар курашмоқда. Ортда қолган 8-турда ҳеч қайси бир клуб йирик ҳисобда мағлуб бўлмади. Мен бир жамоа яққол устунлик қилган ўйинни эслай олмайман. Барча жамоалар футбол ўйнашни ўрганиб олишди. Ҳамма ҳужум қилишни билади ва қандай ҳимояланишни ҳам.

- "Пахтакор" U21 жамоаси "Динамо"га йирик 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу жуда ёмон натижа, лекин "Пахтакор" янги мавсумда ёшларга имконият беришни бошлади. Ўз тенгдошлари орасида йирик ҳисобда мағлуб бўлаётган футболчиларни асосий таркибга жалб этиш қанчалик тўғри? Бундай ёмон натижа қайд этаётган ёшларни асосий жамоага жалб этишни ўзини қанчалик оқламоқда?

- Фикрингиз тўғри. Ёшларимиз асосий жамоада ўйнай оладиган даражага етганида, биз уларга мунтазам имконият бера бошлаймиз. Ўша ўйинни томоша қилдим. "Пахтакор" жуда омадсиз ўйин ўтказди. Бундай ғалати ўйинлар учраб туради. Рақибнинг барча вазиятлари гол билан якунланади, бизнинг ҳужумлар эса самарасиз бўлади. Даҳшатли ҳисоб тўғри, аммо ўйин бўйича камида 3та гол уришимиз керак эди. Вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. 4та гол ўтказиб юбориш яхши эмас. Ёш футболчиларимиз ўз устида кўпроқ ишлаши керак. Ёшларимиз бир ўтириб, яхшилаб ойлаб кўришлари керак. Нима учун ҳаракат қилишмоқда ва уларнинг мақсадлари қандай.

- Кейинги тўқнашувда жамоангиз Суперкубок соврини учун "Насаф"га қарши майдонга чиқади. Суперлигадаги кейинги рақиб эса "Андижон". Кейинги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Масалан ўтган мавсум "Андижон"ни мағлуб эта олмадингиз.

- Биз тарихни кўп эсламаймиз. Ўтган мавсумда биз чемпионлик бўлдик. "Андижон" эса нечанчи ўринни эгаллагани эсимда йўқ. Ҳар бир ўйинга бир хил тайёргарлик кўрамиз. Биз учун осон ўйинлар йўқ. Тезроқ тикланиб олишимиз керак. Биз учун рақибнинг аҳамияти йўқ, "Насаф", "Динамо", "Металлург", "Андижон". Барчаси биз учун тенг ва уларга қарши бир хил тайёргарлик кўрамиз. Суперкубок биз учун яна бир соврин. "Насаф" ҳам Суперкубок бизга керак эмас демайди. Қизиқарли учрашув бўлади деб ўйлайман. Яна бир совринни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Биз ўзимизга ўзимиз муаммо ўйлаб топамиз. Ишонинг бизни ҳали ҳамон ҳеч ким мағлуб эта олмайди, фақатгина ўзимизга ўзимиз муаммо ўйлаб топмасак. "Насаф"га қарши кечадиган учрашувларимиз ҳар доим қизиқарли кечади. Ҳозирги энг муҳим вазифа тезроқ тикланиб олиш. Андижон шаҳрига бориш менга жуда ёқади. Тўлиқ трибуналар бу ажойиб. Рақибимиз мухлислари стадионни тўлдиришади, аммо мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш бу бошқача ҳиссиёт.

- Собирхўжаев иккинчи маротаба қизил карточка олмоқда. Сардор руҳшунос билан ишлаши керак менимча ёки у ўзини яхши ҳис этмоқдами?

- Собирхўжаев жорий мавсумга қадар ўз фаолияти давомида иккита қизил карточка олганига ишонмайман. Собирхўжаев ва қизил карточка умуман бошқа дунё. Сардорга жуда ғалати ва шубҳали иккита қизил карточка кўрсатилди. Билмадим тўғриси. Вазиятни бошидан кўриш керак. Сардор таянч оёғини ҳеч қаерга олиб қоча олмасди. У атайлаб қилмади. Мен янги қоидаларни ўқиб чиқганман ва биламан. Агар футболчи атайлаб контактдан қочмаса, унга қизил карточка кўрсатилиши керак. Европада 18та камера орқали ушбу вазиятни кўриб чиқишади. Бизда эса 3 яримта камера бор холос. Бизнинг ҳомийимиз VARга ёрдам бериш учун камералар олиб бермоқчи эди. Жамоа президенти ўз ҳисобидан камералар харид қилмоқчи ва уларни ҳакамларга бермоқчи эди.

- Ушбу техникалар фақатига "Пахтакор" стадион учун мўлжалланаётган эдими ёки қолган стадионларда ҳам ўрнатиш режаси бормиди?

- Чемпионатдаги барча иштирокчиларга. Биз ушбу ишларни ташкиллаштирадиган организацияга ёрдам бермоқчи эдик. ПФЛ ушбу вазифа билан шуғулланади адашмасам. Агар ушбу режа амалга ошганда, барча вазиятларда тўғри қарор чиқарилган бўларди. Камералар кўп вақти, ҳақиқатни яширишнинг иложи йўқ. Бош ҳакам ўзи мен вазиятни аниқ кўра олмадим ва шу сабабли пенальти бермайман дея фикр билдирганини барчамиз кўрдик ва эшитдик. "Қизилқум" футболчиси қўли билан ўйнаган ва бизга пенальти берилиши керак бўлган вазиятда бош ҳакам VARга бормади. Қизил карточкада эса VARга борди. Буни қандай тушуниш керак. Демак бош ҳакамга кимдир айтиб турибди. Эслаб қолинг, барчаси қайтиб келади. Бу қайтар дунё. Мен жуда эмоционал жавоб бергандирман, аммо менинг характерим шундай. Узр сўрайман.








Рейтинг: +2   

Фикрлар

+13   
26 май 01:10:55
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Don K'arleon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рости қ.қниям жиғига ўйнаб ташадиларинг сан ва санга ўхшаганлар. Тўғри фикр беряптику сал ақлингни ишлат йибан. P/S: Тошкентлик эмасман, ва ўз-ўзидан Пахтакорнинг ашаддий мухлиси хам эмасман. Лекин Пахтакор бу ўзбек футболининг тарихи, бугунги куни ва катта эҳтимол келажаги хам! Буни тан олиш керак!
Пахтакор Ўзбек футболини ўтмиши бўлиши мумкин, лекин бугуни ва эртаси эмас, хар нарсани гап деб гапириш яхши эмасэмас. Бизга бунақа жамоани бугуни ва эртасини қизиғи йўқ.
+13   
26 май 00:23:16
Odiljon Rasulov
Менимча Пахтакорни продажный судяси Шерзод Косимовни кайтарса ишларинг юришиб кетар
+12   
26 май 00:09:54
AKM™
Пахтакорга Худодан кайтяпти хали 1 000 000 дан биттаси холос бу. Бу йил куряпти холос Щацких олдинги йилларга бошка жамоалар шунака жабр курган Пахтакордан
+10   
26 май 01:13:06
Po'latjon Mullaboyev
Шацкихда хам хотира тугабди ароқ ичавериб.
Бу йил йирик хисоб бўлмади деяпти.
Андижон:Бунёдкор ( 5:1 ) ўйинини эслолмабди.
+9   
26 май 16:29:51
Али Кадиров
Пахтакор шунча йиллар кимларнидур ёрдамида.....
Шунча чемпион болди.... Болалар футболига курилган академиялар давлат томонидан ажратилган квоталар факат уша пайтлари тошкентга курилган агар бу нарсалар вилоятларга олдинро давлат томонидан ажратилган пулларга курилганда хозир мтж лар га ёшлар вилоятлардан етишиб чикаверарди хозирхам чаккимас
Насаф осиё микёсида узбекистон шарафини муносиб химоя килди лекин хечким карилламаяпти...пахтакор нима каромат курсатти осиёда шунча йилдан бери хатто бирор марта чл да финалга борганини эслолмаймиз
+9   
26 май 12:18:17
Jasur Ashurov
Paxtakor zoʻr boʻlsa buguni va ertasi boʻlsa ofkda koʻrsatsin ofkda sudyani sotib ololmagani uchun sudya yon boʻlmagani uchun Oʻzbek klublarini obroʻsini toʻkadi
+9   
26 май 12:12:52
Jasur Ashurov
Uz paxtakor Uz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Максим тугри гапирвотти. Мухлисларам тугри гирвоти кайтар дунё Пахтакорга кайттвоти, чунки олдин Пахтакорда Бабаян ишлаган Хакамлар билан ютарди тан оламиза чунки унда Мурабийлик салойхияти югиди, шуничун хакамларди сотволарди. Энди Новбахорда сотолвотти хакамларди. Азиз Асимовди узи хал кибервотти. Зур футболчиларди олибам хакамлар биламам хечнарса килолмеди Бабаян. Номонгон халкини пулларини талавотти каламушлар.
San paxtakorlar sotvolasan sidyani kecha oʻyinni koʻrdim lekin sidyani ashibkasini koʻrmadim sudya zoʻr obordi sanlaga yon bosib yutuqni olib bermaganiga achishyaptimi keyin navbahor koʻtinga xoda uryaptimi achishtirvoryaptimi navbahor nima boʻlsa navbahor
+9   
26 май 09:39:21
Po'latjon Mullaboyev
Don K'arleon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бирон марта ароқ қуйиб берган жойинг борми?
Украинада яшаганида маст холатдаги видеосини кўрганман.
Исботим бўлмаса гапирмайман.
Бу ерда ЭНГ далбаёб оғзи шалоқ беҳурмат сен экансан.
Камментларингни қара сасиб бижиб нахс ботиб кетибди
+9   
26 май 08:20:00
Uzbek Uzbek
30 yildan beri Paxta bilan kim o'ynasa Oʻsha Jamoalarga jabr BO'LGAN, Hakamlar tarafidan ochiqchasiga sindirilgan, Bir marta Paxtakor zarariga qaror chiqarib qoyishsa Shuncha baqir chaqirmi ? 30 yil Boshqalarga zulm qilishganda qayerda edi Oʻsha Haqiqatparvarlar ?
+9   
26 май 07:49:57
Muzaffar
Don K'arleon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рости қ.қниям жиғига ўйнаб ташадиларинг сан ва санга ўхшаганлар. Тўғри фикр беряптику сал ақлингни ишлат йибан. P/S: Тошкентлик эмасман, ва ўз-ўзидан Пахтакорнинг ашаддий мухлиси хам эмасман. Лекин Пахтакор бу ўзбек футболининг тарихи, бугунги куни ва катта эҳтимол келажаги хам! Буни тан олиш керак!
Башаранга кутогим сани Тошкентликмасман лекин Тошкентликники ялайдиган даббасан
+9   
26 май 01:18:52
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Uz paxtakor Uz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакорга неготив ёзиш нормал холат. Чунки Пахтакорим 30 дан ортиг соврун ютган. Олдин бирорта команда ютсин кегин ха дисек булади. Максим тугри гапирдин укам ёшлар биланам номи чикмаган Футболчилар билан. Хамма командаларди куркитвосан. Охири яхши бусин. Омад Максим . Стадионда туруб биза курдик лекин хакамлар курмабди койил шахмитчилар айтиб куйганде Максим. Биза санга штабинга ишонамиза.
Негатив ёзиш билан хеч ким Пахтакорни нохақ айблаган бўлиб қолмайди, агар УФФ ва хакамлар қумитаси қуллаб турмаганда эди сиз санаган совринлар бошқа жамоаларга насиб этган булар эди.
+8   
26 май 09:47:14
Po'latjon Mullaboyev
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Майли дўстим. Ким ичса ўзига. Хаттоки намозхонлар ичиб юибдию!
Ха шунақа.
Шацкихни интервьюлари ўқисам асаб бузилади.Фақат мақтанади.Худди бир нарсани қойиллатиб қўйгандек
+8   
26 май 01:14:05
PFCNasaf (O‘zbekiston)
nurullo narziev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Майдондаги Тошкенлик бош хакамга хам Варда утирган каршилик хакамга хам худо жазосини беради мен 60 йилдан бери мухлисман бугун хакамлар узларини виждонига кушиб сотишди. Бизда узи сотилмайдиган нима колди. Булар ва буларга ухшаш соткинлар жазосини аллата тез кунда олишади.
Аввал шунча қилган ифлос ўйинлари учун Пахтакор худодан жазосини олиб олсин кейин бошқалар.
+7   
26 май 00:13:32
Muzaffar
Эслаб колинг барчаси кайтиб келади эмас Энди озгинаси кайтди колганига тайёр туринг
+6   
26 май 10:37:57
Po'latjon Mullaboyev
Бектошев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ичиб юриши хақида сиз ёздизми, тан олинг, ичса ичган у ўзини хаёти, сизга зарари тегмадими?
Мен сизга ёзмадим.
Сизга таълуқли бўлмаганидан кейин асабийлашманг
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика