Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"

Оқил Абдубарноев
29 май 2024, 23:23
"Насаф" футболчиси Шароф Муҳиддинов Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Суперкубок ўз номи билан қийин турнир саналади, чунки у битта ўйиндан иборат. Рақиб ҳам кучли жамоа эди. Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади, "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшиландик. Учрашув тақдирини иккинчи бўлимдаёқ ҳал қилсак бўларди, аммо вазиятларни якунлашда бироз аниқлик етишмади. Пенальтилар серияси эса — лоторея. Неъматовга миннатдорчилик билдираман", — деди Муҳиддинов.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia