Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди

Оқил Абдубарноев
29 май 2024, 23:06
Ўзбекистон Суперкубогида "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Барча "Насаф" мухлисларини Суперкубок билан табриклайман! Ўйин жуда қийин кечди ва пенальтила сериясигача давом этди. Бунга тайёргарлик кўргандик ва бу бизга қўл келди.

- Пенальтини бундай ижро этиш осон эмас. Буни олдиндан режалаштириб олганмидингиз?

- Дарвозабндан ҳеч ким бундай зарбани кутмайди. Шунинг учун шунақа тепишга қарор қилдим.

- "Пахтакор" дарвозабони сизга нима деб кетди? 

- Ҳар бир пенальти тепилгач, менга "қандай гол урдинг" деб ҳайратомиз саволлар бераверди (кулади).

- Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Диёр Холматов билан олимпия терма жамоасида бирга ўйнайсизлар. Улар қайси томонга тепишини билармидингиз?

- Муҳаммадқодир Ҳамралиевга ҳазиллашиб, "Биласан-а? Қаерга тепишни", дедим (кулади).

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia