UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  4 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  4 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6

Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман" Янгиликлар

Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"

Ўзбекистон Суперкубогида "Насаф"га қарши ўйиндан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйин ҳақида ортиқча гапиришдан фойда йўқ. Ўйин сифати бўйича йигитлардан розиман, улар борларини беришди. Футболчиларимиз ўз даражасини кўрсатишди. Афсуски, яна хатоларимиз бизга панд берди.

- "Насаф" жамоаси 4 кишини майдонга тушираётган пайтда сиз 3 нафар футболчини чақиргандингиз, кейин эса тўсатдан қарорингизни ўзгартириб, 1 нафар футболчини туширдингиз. Бу Бердиевнинг қарорларидан кейинги ўзгартиришмиди?

- Биз мажбурий ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Бу футболчи чарчаб қолгани туфайли амалга оширилди. Футболчиларимиз 18-19 ёшда, ҳали ёш.

- Мураббийлар баъзида пенальтилар сериясида дарвозабонни алмаштиради. Сизнинг захира посбонингиз тушишга тайёр турганди. Уни тушириш истагингиз бормиди?

- Бизда дарвозабонлар мураббийи бор. Биз унинг қарорига кўра иш тутамиз. 

- Пенальтини ижро этганларни сиз танлаб бердингизми?

- Футболчилар ўзлари танлашди. Мен улар билан маслаҳатлашган ҳолда шундай қарорга келдим. Шахсан мен футболчиларни пенальтилар сериясига тайёрлайдиган мураббийлардан тоифасидан эмасман.

- Захирадаги имкониятларимиз кам деб айтдингиз. Бу Элит Чемпионлар Лигасида клубга қийинчилик туғдирмайдими?

- Ёзда трансферлар қиламиз. Камида ёзгача шу таркиб билан ўйнашимиз керак. Элит ОЧЛгача режа бўйича ишлашда давом этамиз. 

- "Пахтакор" гол урганидан кейин жамоа анча ортга қайтиб, ҳимояланишга эътибор қарата бошлади. Нима учун шундай бўлди?

- Футболчиларга тўпни назорат қилишни буюрдим. Аммо ёш футболчилар тўп назоратида қийинчиликка дуч келишмоқда. Ҳозирча тўпни ўзида сақлай оладиган футболчилар кам. Буни уқтириб, ўйин пайтида гапимни етказишга уриндим, аммо бу жуда қийин бўлди. Эҳтимол, куч етишмагани боис тўпни назорат қилмагандирмиз. 

- Холдорхонов сўнгги учрашувларда қайдномадан жой олмаяпти. Бунга сабаб нима эди?

- Унинг ўйинларида пасайиш кузатилгани учун шунчаки ўринбосарлар жамоасига юбордик.

- "Пахтакор"га келганингизган кейин жамоани етакчилар бирин-кетин тарк этишмоқда ва молиявий имкониятлар камайиб бормоқда... 

- Бизда молиявий қийинчиликлар борлигини ким айтди? Футболчи жамоани тарк этишни хоҳладими, уни жамоада олиб қолишдан маъно йўқ. Бу уларнинг ҳуқуқи ва улар кетгани тўғри ҳам бўлади.

- Кўриниб турибдики, таркибдаги футболчилардан кўнглингиз тўлмаяпти. Буни бот-бот таъкидлаб келмоқдасиз. Бундай воқеалар ривожига қачонгача чидайсиз?

- Биз академиямизга таяниб иш тутамиз ва бу раҳбариятнинг қарори. Сиз кечаги "Пахтакор"ни унутинг, бу йил бошқа жамоани кўрасиз. Келган пайтимда 2 марта чемпион бўлгандик. Ҳозир бошқа жамоа шаклланди. Бугун айрим футболчилар биринчи марта майдонга тушишди, "Бунёдкор" стадионини энди кўриб туришибди. Умуман олганда, йигитлар борларини беришди, бунинг учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика