UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  7 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  10

«Ўмарилган» юлдузлар термаси Янгиликлар

«Ўмарилган» юлдузлар термаси

Охирги трансфер мавсумида «Барселона» «Валенсия»нинг икки етакчи ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди.

Шу тариқа юксак мавқеи ва молиявий қудрати эвазига Каталония грандининг рақиб жамоалардан «ўмарган» юлдузлар термасининг сафи янада кенгайди. Soссer.ru сайти ижодкорлари яқин-ўтмишда «Барса» томонидан харид қилинган футболчилардан рамзий жамоа шакллантиришди.

Дарвозабон

Клаудио Браво (2014 йил, «Реал-Сосьедад» - 12 млн. евро)


«Камп Ноу»га келишдан аввал Клаудио Сан-Себастьянда афсонага айланиб улгурганди. Эътиборлиси, моҳир посбон 8 йил давомида «Сосьедад» шарафини примерода ҳам, сегундада ҳам ҳимоя қилди, оғир дамларда элитанинг бошқа жамоаларига ўтиб кетишни истамади. Каталонияликлар дарвоза чизиғини кучайтириш мақсадида 12 млн. евродан воз кечишди. Натижада, жамоа ишончли қўриқчига, Браво эса совринларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлди. Тер Штегенга муносиб рақобат кўрсата олган посбон энди Гвардиола раҳбарлиги остида майдонга тушмоқда - «Ман.Сити» 18 млн. эвазига уни ўз сафига қўшиб олди.

Ҳимоячилар

Дани Алвеш (2008 йил, «Севилья» - 35,5 млн. евро)


Алвеш анчайин инжиқ табиатли футболчи. Каталонияликлар ортда қолган 8 йиллик фаолияти учун ҳужумкор ҳимоячига сарфланган маблағдан бир марта бўлсада афсусланганлари йўқ. Ана шу давр ичида Дани «Барса»нинг 23та совринга эга бўлишига, жумладан, 3 марта ЧЛда ғолиб чиқишига муносиб улуш қўшди. Сўнгги трансфер мавсумида «Ювентус» Алвешни ўз сафига қўшиб олди.

Жереми Матьё (2014 йил, «Валенсия» - 20 млн. евро)


«Севилья» билан «Валенсия» бошқа жамоаларга қараганда кўпроқ «Барса» туфайли ўз етакчиларидан жудо бўлишган. Лекин шуни ҳам тан олиш керакки, бу жудоликлар эвазига жабрланувчилар каттагина даромадга эга бўлишган. Баъзан «Барса» ўта ҳотамтойлик билан иш тутган. Масалан, Жеремидек фахрий футболчининг мунтазам равишда майдонга тушолмаслиги маълум бўлсада, унинг учун 20 млн. еврони аямади. Бу каби саховатни ҳамма ҳам кўрсатавермайди.

Габриэль Милито (2007 йил, «Сарагоса» - 20 млн. евро)


«Сарагоса» ҳам худди «Валенсия»дек каталонияликларнинг 20 млн.ли хайриясидан баҳраманд бўлди. Габриэль етакчи ҳимоячи сифатида ташриф буюрган бўлсада, харажатларни қоплай олмади. Боиси, аргентиналик ҳимоячи дебют мавсумнинг иккинчи ярмида жиддий жароҳатга йўлиқиб, сафдан чиқди. Саломатлигини тиклаб сафга қайтганида эса, унинг позициясини Пике эгаллаб бўлганди. Охир-оқибат, Милито ўзининг 4 йиллик шартномаси ниҳоясига етгунига қадар захира ўйинчиси мақомида қолди. Кейин жонажон «Индепендьенте»сига қайтиб, бир мавсум тўп сургач, катта футбол билан хайрлашди.

Хорди Альба (2012 йил, «Валенсия» - 14 млн. евро)

Каталонияда таваллуд топган футболчи 7 йил «Ла-Масия»да таҳсил олган бўлсада, якунда «Валенсия» кантерасининг битирувчисига айланди. «Барса» эса Хордини Испания терма жамоаси аъзосига айланиб, мамлакатнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси мақомига эришганидан кейингина она шаҳрига таклиф этди. Шундан бери Альба каталонияликлар ҳимоясининг мустаҳкам қалқонларидан бири сифатида тўп суриб келмоқда. Табиийки, унинг трансфер баҳоси ҳам бир неча баробарга ошиб кетди.

Ярим ҳимоячилар

Андре Гомеш (2016 йил, «Валенсия» - 35 млн. евро)


Левантия тожидаги жавоҳирлардан бири бўлган португалиялик футболчида «Реал» сафидан жой олиш имконияти ҳам йўқ эмасди. Аммо у «Барса»дек буюк жамоа таркибида Европа чемпионисиз майдонга тушишини адолатсизлик деб ҳисоблади. Ҳам Месси, ҳам Роналду билан бир жамоада тўп сурганидан фахрлана оладиган футболчи учун жамоа расман 35 млн. евродан воз кечди. Бироқ турли-туман бонусларни қўшиб ҳисоблаганда, Гомешнинг қиймати 50 миллиондан ошиб кетиши мумкин.

Арда Турон (2015, «Атлетико» - 34 млн. евро)

«Атлетико» ҳам ўз етакчиларидан бирини каталонияликлар олғир чангалидан сақлаб қола билмади. Қизиғи, Арда ярим йил давомида расмий учрашувларда майдонга тушмаган ҳолда фақат машғулотлар билан кифояланишга ҳам рози бўлди. Боиси, «Камп Ноу»га ўтаётган пайт «Барса» янги харидларни амалга ошириш ҳуқуқидан мосуво этилганди. Туронни таркибга киритиш мумкин бўлган паллада эса, ўйин амалиётига эга бўлиш имконияти деярли қолмаганди. Шунга қарамай, туркиялик футболчи жамоани тарк этмади ва Неймар майдонга туша олмаётган лаҳзада Луис Энрикега жуда қўл келди.

Иван Ракитич (2014 йил, «Севилья» - 18 млн. евро)

Агарда Андре Гомеш мутахассислар тахминини оқлаб, ҳозиргидек ўйнашда давом этса, тез орада Андрес Иньеста ва Иван Ракитич билан асосий таркибда майдонга тушиш борасида кескин рақобатни юзага келтиришига шубҳа йўқ. «Севилья»дан «ўмарилган» ярим ҳимоячи ўзи учун сарфланган камтарона харажатни аллақачон оқлаб улгурди. Айнан унинг ишончли ҳаракатлари эвазига «Барселона» Хавидек маҳоратли ўйинчисидан жудо бўлганини умуман сезгани йўқ.

Ҳужумчилар...



Мақоланинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика