UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Олтинга тенг сукут ёки Нойер ва Буффон соясидаги дарвозабон Янгиликлар

Олтинга тенг сукут ёки Нойер ва Буффон соясидаги дарвозабон

Евро финали олдидан ҳамма Гризманн ва Роналду ҳақида гапирди, аммо Францияда яна бир етакчи бор эди-ки, доимо негадир кимларнингдир соясида қолиб кетади, ҳақиқатда эса у ҳеч қачон уялтириб қўймаган.

Шундай сардорлар бўладики, улар етакчи бўлиб туғилишади, жамоани майдонга бошлаб чиқишади, капитанлик боғичини эса ҳақиқатанам ҳаммадан яхши ўйнаганликлари учун боғлаб олишади. Улардан бири Португалия термасини Евро-2016 финалига бошлаб тушди (Криштиану Роналду ҳақида қанчалик кўп гапиришмасин, бугун унинг ўйинлари илгаргидек эмас). Яна шундай капитанлар ҳам борки, уларнинг тимсолида мағрурлик мужассам, ватанидан фахрланиш бор - худди исландиялик Арон Гуннарссон каби. Яна шундайлар ҳам борки, кийим алмаштириш хонасида мураббийлардан ҳам кўра қаттиқроқ гапиришади, қўлларига илинган нарсани ирғитишади, елпарчин этишади. Уго Льорисга ўхшаганларгаэса, буларнинг ҳеч бири хос эмас.

Англияда Льориснинг характери тўғрисида Guardianдаги ҳамкасбимизга айтишган гаплардан хулоса қилиш мумкинки, Уго «Тоттенхэм»  афсонаси - Дэнни Блэнчфлауэргаўхшашни истайди. «Шпор»лар 1961 йили чемпионлик ва Англия кубогини қўлга киритишганида, This Is Your Life телешоуси продюсерлари жамоа капитанига жонли эфирда бериладиган бутун бошли кўрсатувни бағишламоқчи бўлишади. Аммо  Блэнчфлауэр бу таклифни жуда совуқ кутиб олди - журналистларга қараб қўйдида, бир четга чиқиб кетди. Агарда шундай шоуда Льорис иштирок этганида унинг бу ғояга муносабати бундан-да совуқ бўлиши аниқ эди. У телекамералар олдида ўзини ноқулай сезади, журналистлар билан мулоқотларда қийналади. Уго Льорис сўнгги интервьюсида ҳам бор-йўғи 5та саволга жавоб берган бўлса-да, уларнинг ҳеч бирига атрофлича жавоб қайтармаган. Энг қизиғи, у билан қилинган суҳбатларнинг барчаси ё ўйин олдидан ёки кейин уюштирилган. «Уго - камгап, уятчан бола ва доимо шундай бўлиб келган, - дейди Льорис ўқиган мактабнинг тарих ва география фани ўқитувчиси Франсуаз Боксьер. - У ҳаяжонга берилувчан. Бироқ ишини билиб қилади, тўғри, мактабда аълочи эмасди, аммо уни қолоқлар сафига ҳам қўшиб бўлмасди. Угони илк  бор телевизор экранида кўрганимда у ўзгармаганини сездим: мактаб давридагидай хотиржам, ўзини қўлга олган, ўйчан».

Льорис - чиндан ҳам камгап капитанлар сирасидан, аммо Францияга ҳозир айнан шундайлар керак. 2010 йили Уго «учранглилар» дарвозасини қўриқлаганида каттагина муаммо марказида қолганди: Анелька Доменекни ҳақоратлади, Эвра машғулотларга нисбатан бойкот эълон қилиш учун жамоада норозилик муҳитини пайдо қилди - терма тарихида бундайин тартибсизликларҳеч қачон бўлмаганди. Ўшанда айнанПатрис Эвра капитан эди, аммо унинг адолат учун курашидан кейин янги сардор тайинлашга қарор қилишди -  барчада ўзига ишонч ва хотиржамлик пайдо бўлсин. Ўшанда Уго Льорисни - Франция термасига келганига эндигина 2 йил бўлган йигитни танлашди.

Льорис дарвозада худди ОАВ ходимлари ва жамоадошлари билан мулоқот қилгандай туради. Угонинг ҳис-ҳаяжонга берилганини ёки асаблари бузилганини асло кўрмайсиз. Зеро, ҳаётидаги энг оғир учрашувни у 21 ёшидаёқ ўйнаб бўлганди. Айнан ўшанда - у «Ницца»да илк қадамларини қўяётган пайтда, онаси саратондан вафот этганини айтишди. Мураббий Фредерик Антонетти эса Угога «Лилл»га қарши ўйинни ўтказиб юборишни таклиф қилди, бироқ Льорис рад жавоб қайтараркан, онаси хотираси учун ҳам бугун ўйинга тушиши шартлигини айтди - айнан волидаси унга «Манчестер Юнайтед» шарфини сов-ға қилганида ҳаётидаги энг катта ўзгаришга сабабчи бўлганди. Ўша ўйинда Уго дарвозаси «қуруқ»лигини сақлаб олди.

Доимо шунақа, Льорис ҳеч қачон ҳимоячиларга овозини кўтармайди, ажойиб «сейв»ларидан хурсанд бўлиш ҳам унга ёт. Ажойиб реакцияси эса тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган тўпларни қайтаришда намоён. Уго  ўйинни баҳснинг ўзидаёқ анализ қилиб боради, хатоларига барҳам беришга интилади. Видеодаги таҳлиллар унга бегона - доимо хотиржам, ўзига ишонган посбонга буларнинг кераги йўқ. Аммо ўта камтар кўринган Льорис - таваккалчи дарвозабон ҳам. У Мануэль Нойер каби агрессив ўйин кўрсатибгина қолмасдан, замонавий тренддан орқада қолмасликка интилади, «Тоттенхэм»дан бошлаб  Франция терма жамоаси сафида ҳаракат қилганида жарима майдонини тез-тез ташлаб чиқади, «подкат» қилишга уринади, аниқ тўп узатишларни ҳам амалга оширади. «Ўйин жарима майдонига келгунча кутишни ёқтирмаганимдан биринчи бўлиб тўпга югураман, барчасини назоратимда ушлашга интиламан», - дейди Уго. Бу билан у мудофаага ёрдам беради, ҳимоя чизиғини анчайин юқоридан ўтишини таъминлайди. Шунга қарамай, ҳеч биримиз унинг жарима майдони ташқарисидаги ўта қўпол хатосини эслай олмаймиз.

Уго Льорис - ҳеч қачон «Олтин тўп»га эгалик қилолмайдиган дарвозабонлар сирасидан (бу ерда гап Криштиану ва Месси шахсида эмаслиги ҳам бор гап). Зеро, бутун футбол дунёсини ҳайратда қолдирганча аъло даражадаги посбон бўлиш, рақибнинг ҳар иккинчи ҳужумидан сўнг майдон марказигача югуриш (худди Мануэль Нойердай), мамлакат мадҳиясини барчадан юқори куйлаш ва футбол элексирини Жанлуиджи Буффон каби реклама қилиш мумкиндир, аммо бошқалардан ажралмаган ҳолда ўз ишини аъло даражада бажариш...

Льорис кабилар Францияга керак!

Шу тариқа барча шон-шуҳрат жамоадошлари - Антуан Гризманн, Поль Погба, Оливье Жируларга насиб қилмоқда.  Буларнинг барчасига қўшимча равишда, айрим пайтларда Льорис таниб бўлмас даражада ўзгариши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак. У кийим алмаштириш хонасига жиддий қиёфада кириб келади-да, жамоадошларига жаҳл тўла кўзлари билан боқади, албатта вазият шуни тақозо қилганида (айнан 2 йил аввал у «Тоттенхэм» ҳимоячиларини ўзларига хос равишда ўйнамаганликда айблаганди). Яна у - жасурлик тимсоли ҳамдир: 2013Ғ2014 йиллар мавсумида  Ромель Лукаку тиззаси билан унинг бошига зарб берган ва Уго бир муддат ҳушини йўқотганди. Аммо кипер ўйнашда давом этди ва таблодаги нол рақами сақланиб қолишига эришди. «Шпорлар» мураббийи Маурисио Почеттино айнан шундай пойдевор устига чемпионлар жамоасини барпо этишга қарор қилгани бежиз эмас-ку, ахир.

Жорий йилдаги Еврода Льорисга «Тоттенхэм»дагидан кўра камроқ юк тушди, десак хато бўлмаса керак. Бутун турнир давомида у 9 бор қуқарувчи вазифасини ўтади - Нойерда бир баҳсга 2та, Буффон ва де Хеада 2,5тадан. Аммо буларда Угонинг ҳам хизмати борлигини унутмаслик лозим - камгап йигит доимо ҳимоячиларни бошқариб туришни уддалади, натижада, кўпгина тўплар унгача етиб келмади (Косельни ва ҳали бутунлай тажрибасиз бўлган Юмтити ва бошқа ярим ҳимоячилар тўпга эгалик қилишди). Ҳимоя унинг атрофида уюшган ва Франция биринчи рақам остида ўйнаган турнирда бу Льорис учун анчайин қулайликларни яратганди. Жаҳонга ўз реакциясини кўрсатиш керак бўлганида эса Уго буни яна бир карра уддалай билди - ҳақиқий капитанларга хос яна бир хусусият.

Уго Льорис карьераси давомидаги илк финалда ҳам аслида ёмон кўринмаганди. Аммо ҳаммаси кўпчилик мухлислар кутмаган натижа билан тугади.  Аслида эса унга ким рақиб бўлиши - «Кевийи»ми ёки Криштиану ўйнайдиган Португалия термасими, барибир эди. Аммо... Ҳамма бутун баҳс давомида хотиржам, ўзига ишонган, таваккалларга қўрқмай борадиган  йигитни майдонда кўрди. Ишонамизки, Уго Льориснинг улкан зафарлари ҳали олдинда.

ИЛЁСБЕК тайёрлади

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика