

MLS клуби ҳимоячини эркин агент сифатида трансфер қилиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Испаниялик кўплаб таклифларга қарамай, Америка жамоасини энг яхши вариант деб ҳисоблагани учун рози бўлиши кутилмоқда.
28 ёшли футболчи июль ойида шартномаси якунлангач, "Тоттенхэм"ни тарк этганди. У бунгача "Манчестер Юнайтед", "Атлетико", "Реал" ва бошқа клубларда ҳам ўйнаган.



