UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53"Барселона" Бруно Гимараэшни сотиб олмоқчи, аммо бунинг учун клуб сардорларидан бирини сотиши керак  2 17:22"Манчестер Юнайтед" мухлислари буни кўрмагани яхши  7 16:49"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"  10 16:28"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди  2 15:59Роналду: "Килианнинг ўрнида бўлганимда, Криштианудек ўйнаган бўлардим"   14 15:08"Локомотив" назорат учрашувида "Динамо"дан устун келди  0 14:40Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди  5 14:28ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?  0 14:11"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди  1 13:23"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи  0 12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  8 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  5 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   17 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  7

Олий лига, 7-тур. "Локомотив" "Олмалиқ"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Олий лига, 7-тур. "Локомотив" "Олмалиқ"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугун олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олмалиқ" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Жепаровнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Бикмаев боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

10-дақиқада Сардор Мирзаевнинг қанотдан марказ томон ошириб берган тўпини Икром Алибоев тўхтатмасдан дарвозага жуда чиройли йўллади ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. "Локо"нинг ҳужумлари самарадор ва ранг-баранг бўлмоқда.

16-дақиқада Марат Бикмаевдан дубл! "Локомотив" жуда осонлик билан "Олмалиқ" ҳимоясини ёриб ўтди. Сервер Жепаров Марат Бикмаевга тўпни узатди ва ҳужумчи очиқ дарвозани осонлиқ билан нишонга олди - 3:0.

65-дақиқада Сервер Жепаров Сардор Мирзаев ишлаган пенальтидан гол уриб ҳисобни янада йириклаштирди. - 4:0.

Олий лига, 7-тур. Турнир жадвали.


«Локомотив» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 4:0
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

28 апрель 2016. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Голлар: Марат Бикмаев 5, - 1:0 (Сервер Жепаров). Икром Алибоев 10, - 2:0 (Сардор Мирзаев). Марат Бикмаев 15, - 3:0 (Сервер Жепаров), Сервер Жепаров  65 пенальтидан - 4:0 (Сардор Мирзаев).

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров (7.Садриддин Абдуллаев, 66), 10.Марат Бикмаев (21.Дониёр Усмонов, 61), 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев (29.Қувондиқ Рўзиев, 73), 37.Шерзод Файзиев, 44.Сергей Прохоров.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Садриддин Абдуллаев, 18.Темур Кападзе, 21.Дониёр Усмонов, 24.Хуршид Мухторов, 29.Қувондиқ Рўзиев, 77.Жасур Ҳасанов.

"Олмалиқ": 35.Никита Шквирин, 3.Саидкомил Акбаров, 5.Евгений Гоголь, 6.Раҳматилло Бердимуродов (14.Дониёр Исмоилов, 46), 7.Арслонмурот Аманов, 10.Фарҳод Тожиев, 11.Зоҳир Пиримов, 17.Муҳаммад Исаев (Дилшод Жўраев, 27), 19.Ислом Иномов, 27.Никита Павленко, 77.Диёр Туропов.
Захира: 16.Умид Хонимқулов, 8.Ярослав Мартинюк, 14.Дониёр Исмоилов, 15.Дилшод Жўраев, 20.Дарко Станоевич, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 24.Руслан Вагапов.

Огоҳлантиришлар: Раҳматилло Бердимуродов (38), Ислом Иномов (51), Дилшод Жўраев (65), Диёр Туропов (67)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика